Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин

preview

Агар раҳбар ёки бош бухгалтер ўзгарган бўлса ёки йил якунларига кўра фаолият тури ўзгарган бўлса, ташкилот маълумотларини ҳам ўзгартиришга тўғри келади. Буни «Юридик шахс профилини кўриш ва ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» интерактив хизмати орқали бир неча марта босиш билан амалга ошириш мумкин.

Бу – оддий, йўриқнома – шу ерда >>>

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

– Бу хизмат бухгалтерлар ҳаётини анча енгиллаштирди. Илгари бош бухгалтер ўзгарганда ёки ҳатто телефон рақами ўзгарганда ҳам солиқ органига «8-сон шакл»ни юбориш керак эди. У икки саҳифадан иборат эди ва ҳар қандай нотўғри рақам ҳужжатни қайтадан тўлдириш ва юбориш зарурлигига олиб келарди. Бундан ташқари, юқори юкланиш туфайли солиқ органлари ходимлари ҳар доим ҳам тизимга ўзгартиришларни тезкор киритолмасди.

Ҳозир жараён – энг оддий: ўзгартиришлар фақат керакли сатрга киритилади – қолган барча маълумотларни тўлдириш зарурати йўқ. Янгиланишлар реал вақт режимида сақланади. «8-сон шакл»ни юбориш керак эмас ва бу – ажойиб!

Ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар қандай киритилади

Ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш учун раҳбар номига берилган юридик шахснинг ЭРИси керак бўлади.

Мy3.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида – юридик шахслар учун хизматларда «Солиқ ҳисоби» бўлимида – «Профилни кўриш ва ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» бўлимини топинг:

 

«Маълумотларни ўзгартириш»ни босинг ва керакли майдонларга ўзгартиришлар киритинг:

  • раҳбар ҳақида маълумотлар (ЖШШИР, Ф.И.Ш., телефон рақами) – агар директор ўзгарган бўлса;
  • бухгалтер ҳақида маълумотлар (ЖШШИР, Ф.И.Ш., телефон рақами) – агар бош бухгалтер ўзгарган бўлса;
  • фаолият тури – агар йил якунларига кўра бошқа ИФУТ олган бўлса.

ИФУТ табиий равишда йилда бир марта ўзгариши мумкин – йиллик статистика ҳисоботи натижалари бўйича. Лекин бошқа вазиятлар ҳам бўлиши мумкин, масалан, корхонани қайта ташкил этиш, бунда фаолият турини ўзгартириш учун Давстатқўмга хат юбориш керак, унда янги фаолият йўналишига мос ИФУТ кодини кўрсатиш лозим. Ва кейин – ҳисоб маълумотларини мос равишда ўзгартириш керак.

ИФУТ бўйича ўз кодини Дастатқўм сайтида – registr.stat.uz да корхонанинг СТИРини киритиб билиш мумкин.

Фаолият турини ўзгартиришда ва my3.soliq.uz да ҳисоб маълумотларини ўзгартиришда қуйидагилар керак:

  • «Соҳаси» қаторига – янги ИФУТни киритиш;
  • «Вазирлик» қаторида – чиқиб келадиган рўйхатдан кераклисини танлаш,
  • «Ташкилот телефон рақами» майдонига – ўз компанияси рақамини киритиш.

Ўзгартиришларни ким ва қандай назорат қилади

Юридик шахснинг раҳбари ёки бошқа масъул шахси ҳар доим ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритиш тарихини кўриши мумкин. Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетида («ЮШ профилини кўриш ва ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» интерактив хизматида) юборилган ариза реестри мавжуд – барча тузатишларнинг санаси ва вақти, шунингдек уларни киритган шахс ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган:

Ҳисоб-китоб рақами ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш мумкинми

Бошқа ҳисоб маълумотлари (ҳисоб-китоб рақами, банк, МФО, ХХТУТ, ИФУТ, МШТ, ТХШТ, МҲОБТ) ўзгарганлиги ҳақидаги ахборот ваколатли органлар (банклар, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш органлари, статистика органлари) томонидан ўзгартирилганда автоматик равишда акс этади.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ru/publish/doc/text157471_yuridik_shahsning_hisob_malumotlarini_qanday_qilib_tezkor_ravishda_uzgartirish_mumkin