Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари 2020 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тўғри топшира олишмади. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz эксперти қўғрироғига тезкор муносабат билдириб, ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг мантиқий назоратида хатони тузатишди. 18 февралдан бошлаб тизим тўғри ишлаяпти, ҳисоботни муаммоларсиз топшириш мумкин.
Юзага келган вазиятнинг сабаби «Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби» 1006-12-сон шаклдаги сатрларни нотўғри назорат қилишдан иборат эди. 1-илова «Солиқ даврида товарлар, хизматларни реализация қилиш бўйича айланмалар» ва 5-илова «Реализация қилинган товарлар ҳисобварақ-фактуралари реестри»ни тўлдириш чоғида тизим хатони кўрсатди.
Агар сиз мазкур ҳисоботни ҳали топширмаган бўлсангиз, буни ҳозироқ амалга оширинг.
Агар уни хато билан топширган бўлсангиз, қайта топширинг.
Ҳисобот топширишнинг сўнгги муддати – 20 февраль.