Халқаро йўналишларда ташишларга ҚҚС солинмайди

preview

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- “Ўзбекистон – халқаро йўналишларда ташишларда ёқилғидан ҚҚС ундирадиган ягона мамлакат эканлиги ростми? Экспертлар Европа ва МҲДдаги 20 дан ортиқ мамлакатдаги вазиятни таҳлил қилишди. Уларнинг барчасида ҚҚС ставкаси – 0%. Ўзбекистонда эса ҚҚС юки нархларни 15%га ошириб юборади.

-  2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган тартибга асосан, халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатиладиган хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинган. Бу 216-моддада назарда тутилганди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга киргандан кейин мазкур норманинг амал қилиши сақланиб қолди. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш қуйидагилар реализация қилинганда амалга оширилади :

1) ЎзР ҳудудидан олиб чиқилган ғамлаб қўйилган нарсалар. Ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ЁММ ғамлаб қўйилган нарсалар деб эътироф этилади;

2) халқаро ташишлар билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар.

Агар халқаро йўналишларда ташишларга солиқ солиш батафсил кўриб чиқилса, ноль ставка бўйича ҚҚС солиш қуйидагиларни реализация қилиш чоғида амалга оширилади :

1) товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларни. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, темир йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;

2) башарти йўловчиларни, почтани ва багажни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, йўловчиларни, почтани ва багажни ташиш бўйича хизматларни.

Шу тариқа, Ўзбекистонда халқаро йўналишларда ташишларда ёқилғи қийматидан ҚҚС ундирилиши тўғрисидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text157938_halqaro_yunalishlarda_tashishlarga_qqs_solinmaydi