Самарқанд вилоятидаги умумий овқатланиш корхоналари, туроператорлар ва меҳмонхоналар Самарқанд вилояти солиқ бошқармасининг илгари тўланган ҚҚС бўйича кэшбекнинг бир қисмини ундириш тўғрисидаги қарорларини олишни бошладилар.
Солиқ органи Президентнинг 23.01.2024 йилдаги ПҚ–39-сон ва 24.05.2024 йилдаги ПҚ–193-сон қарорларига ҳавола қилмоқда, уларга кўра субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар миқдори тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингига боғлиқ қилиб қўйилган.
Солиқ органининг фикрича, 07.11.2024 йилдаги 745-сон ВМҚда назарда тутилган кэшбек солиқ тўловчининг рейтинг тоифасини ҳисобга олмасдан автоматик равишда ўтказилган. Шу сабабли, солиқ органи «ортиқча олинган» кэшбек суммасини мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради ва уни 173-код — «QQS (Moliya vazirligiga qaytarish)» бўйича бюджетга ундириш тўғрисида қарор чиқаради.
Ушбу қарор асосида туман (шаҳар) солиқ инспекциялари корхоналарга солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома тақдим этмоқда, пеня ҳисобламоқда ва пул маблағларини инкассо топшириқномалари орқали ҳисоб-китоб ҳисобварақларидан сўзсиз тартибда ундириб олмоқда. Бир қатор корхоналарнинг пул маблағлари аллақачон ҳисобдан чиқарилган.
Бундай ундириш тартиби қонунчилик нуқтаи назаридан жиддий саволларни туғдирмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан Наталья ТУРАЛИНОВА, аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари ушбу масала бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди: ...
Агар солиқ тўловчи 07.11.2024 йилдаги 745-сон ВМҚда белгиланган барча мажбурий шартларга риоя қилган бўлса ва қайтарилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ органларининг ахборот тизими томонидан солиқ тўловчининг иштирокисиз автоматик тарзда шакллантирилган бўлса, солиқ органининг 2025 йил учун қопланган ҚҚСнинг бир қисмини 2026 йилда қайтариш тўғрисидаги талаби қонуний ҳисобланадими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА бу масалани тушунтиради: ...
Корхоналар енгил автомобилларни харид қилишда кўпинча ҚҚСни ҳисобга оладилар ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни сақлаш харажатларини чегириб ташлайдилар. Солиқчилар эса бундай харидларга доимо синчковлик билан қарайдилар ва битимнинг солиқ оқибатлари бўйича бухгалтернинг ҳаракатлари тўғрилигига шубҳа билдирадилар.
Қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун қандай ҳужжатлар қўл остида бўлиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маълум қилди: ...
Муайян шароитларга қараб, импорт ускуналарни монтаж қилиш солиқ оқибатларига олиб келиши ёки келмаслиги мумкин.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» экспертлари тушунтириб беришди: ...
Сиз (умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект) 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган бўлсангиз, ўтиш санасидан бошлаб сизнинг назорат-касса техникангиз томонидан чиқариладиган барча чеклар 6 фоизлик солиқ ставкасини ўз ичига олиши шарт.
Бу ҳолатни ўтказиб юбормаслик муҳим, чунки бу қисмда нотўғри созламалар ўрнатилган касса ҚҚС ставкасининг номувофиқлиги хатосини бериб, кассирларингизга бундай чекларни чиқаришга йўл қўймайди.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, зарур ҳаракатлар тартибини «GAROV TARAQQIYOT NКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтириб берди: ...
2026 йил 1 январдан бошлаб ноль фоизли ҚҚС ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг янгиланган рўйхати бугунги кунда 504 та позицияни ўз ичига олади.
Имтиёзни қўллаш мақсадида бундай маҳсулотларга ЭҲФни қандай расмийлаштириш кераклигини buxgalter.uz сайтида тушунтирамиз: ...
Корхона транспорт-экспедиторлик хизматларидан фойдаланди. Экспедитор харажатларни қоплаш суммасига ва ўзининг мукофот суммасига ЭҲФ тақдим этди.
Солиқлар ва ҳисоб бўйича эксперт, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА хизмат олувчи ва ижрочиларда юзага келадиган хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда қандай хусусиятларни ҳисобга олиш кераклигини тушунтирди: ...
Биринчи марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган янги корхона СКнинг 483-моддаси 90-қисми бўйича имтиёздан фойдаланишга қарор қилди – бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС ёки мол-мулк солиғи суммасини 6 ой мобайнида бухгалтерия ҳисобини юритиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ ойига МҲТЭКМнинг 3,5 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш имконини беради. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза маъқулланди, бироқ бунда ҚҚС билан ЭҲФни тақдим этишнинг имкони бўлмади...
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz билан ушбу вазият бўйича ўз фикрини ўртоқлашди: ...
«Корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини натура шаклида ёки уларни сотиб олиш учун пул бериш орқали ишчиларга моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Шу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай моддий ёрдам олиш учун ишчиларнинг аризалари керакми?»
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Вазият: харидор «қизил» ЭҲФни олди ва солиқ агенти сифатида ҚҚСни тўлади. Бунда етказиб берувчи «2-картотекада» бўлади. Харидор томонидан тўланган ҚҚС ҳисобга олинадими?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2025 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирдилар: ...
Ташкилот «автокамерал» якунлари бўйича хат олди. Бухгалтер формулани текшира бошлади ва формула бўйича солиқ органи тизимида унинг тушуми ҚҚС билан, реализацияси эса – ҚҚСсиз акс эттирилганлигини аниқлади. Натижада фарқ юзага келди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди: ...
ҚҚС тўловчи корхона чет эл компаниясининг буюртмаси бўйича у берган хом ашёни маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб киради. Ишлар бажарилгандан сўнг барча маҳсулотларнинг 80 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилди, 10 фоизи буюртмачининг Ўзбекистондаги филиалига топширилди ва 10 фоизи буюртмачи томонидан бажарилган ишлар учун тўлов сифатида корхонага топширилди. Бу ҳолатда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш мумкин?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Муддатли битим стандарт битимдан шуниси билан фарқ қиладики, мажбуриятларнинг бажарилиши дарҳол содир бўлмайди. Бундай битимлар бўйича бухгалтер ҚҚС бўйича солиқ базасини тўғри аниқлаши ва битимнинг бозор қийматини тасдиқлаши муҳимдир.
Мақолада муддатли битимлар нима эканлигини, улар бўйича ҚҚС солиқ базасини қандай аниқлашни ва солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни кўриб чиқамиз. ...
Вазият: Ўзбекистон корхонаси Тошкентда хорижий компаниядан юк машинасини 20 кунга ижарага олади. Ишларни амалга ошириш жойини қандай аниқлаш мумкин? Ўзбекистон корхонаси ҚҚС тўлаши шартми?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
«Корхона хизмат автотранспорти учун бензинни корпоратив карта орқали тўлаган. Аммо бухгалтер кейинги ойнинг 10-санасигача НКТ чекини рўйхатдан ўтказишга улгурмади. Бундай ҳолатда ҚҚСни ҳисобга олишни ҳисоботда акс эттириш учун етказиб берувчидан ЭҲФ тақдим этишни талаб қилиш мумкинми?»
Buxgalter.uz тушунтиради: ...