Маслаҳатлар

Қандай қилиб онлайн-НКМни 1 кунда рўйхатдан ўтказиш мумкин

16.03.2020

Вuxgalter.uz ўқувчиларининг саволларига «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам Ёқубов жавоб беради:

- Қандай қилиб онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтишда ТХКМга ташрифлар сонини имкон қадар камайтириш мумкин?

-  Агар тайёргарлик кўрилса, барча масалаларни ТХКМ ёки унинг филиалига бир марта ташриф буюрганда ҳал қилиш мумкин.

Биринчидан,  ТХКМ билан шартнома тузиш чоғида хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси зарур бўлади. Шу боис ТХКМга айнан раҳбар келиши лозим.

Шунингдек, ТХКМга ташриф буюришдан олдин:

1. Зарур миқдорда онлайн-НКМ ёки виртуал касса сотиб олиш зарур (сотиб олиш учун шартномани олдиндан ТХКМ ёки сизнинг шаҳрингиз (туманингиз)да ишлайдиган унинг вакилига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин. ТХКМ онлайн-НКМни ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) нархида реализация қилади.

2. Фискаль маълумотлар операторига фискаль модулдан бир йил фойдаланиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (материални эълон қилиш пайтида – 223 минг сўм) тўловни амалга оширинг. Оммавий оферта ва зарур реквизитларни  www.ofd.uz сайтидан, ТХКМ офислари (филиаллари)дан, шунингдек жойлардаги вакиллардан олиш мумкин.

Эътибор беринг
1 ва 2-бандларда кўрсатилган тўловларни ТХКМ мутахассиси счётлардаги ушбу пуллар тўланганлигини кўриши учун ТХКМга ташриф буюришдан бир кун олдин тўлаш лозим.

3. ТХКМга ташриф буюриш чоғида қуйидагиларни ўзингиз билан олинг:

  • сизнинг савдо шохобчангиз (хизмат кўрсатиш шохобчаси) жойлашган бино (унинг бир қисми)га ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари;
  • геолокация маълумотлари. Доимий савдо шохобчасини харитада кўрсатиб бериш учун унинг жойлашган жойини билиш ёки ТХКМ ходимига географик координаталарини айтиб беришга тайёр бўлиш лозим.
  • онлайн-НКМни сотиб олиш учун шартнома;
  • онлайн-НКМни олиш учун ишончнома.

ТХКМ ёки унинг филиалига ташриф буюриш асносида сиз техник хизмат кўрсатиш учун шартномани тузишингиз мумкин.

Шунингдек, ўзингиз билан корхона муҳрини олишни унутманг! У онлайн-НКМни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун аризани расмийлаштириш чоғида талаб этилади.

Барча санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилганда ТХКМ ходими:

1. Сизга онлайн-НКМ ва фискаль модулни беради;

2. Ишга тушириш-созлашни амалга оширади;

3. Сизни  онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлашга ўргатади;

4. Сизнинг кассангизни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун аризани расмийлаштиради.

Зарурат бўлганда (қўшимча ҳақ эвазига) мутахассис жойига бориб ишга тушириш-созлашни амалга ошириши мумкин.

Қурилма билан ишлайдиган ходимларни ўқитишда, товарлар номини киритишга алоҳида эътибор беринг. Акс ҳолда ҳар гал ассортимент ўзгарганда, сиз техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга мурожаат қилишингизга тўғри келади.

Ушбу ахборотни тизимга ҳам онлайн-НКМ клавиатураси ёрдамида, ҳам анча қулай усул -  ТХКМ сайтидаги ўзингизнинг шахсий кабинетингиз орқали киритишингиз мумкин.

ТХКМ ходими сизга чоп этилган рўйхатдан ўтказиш карточкасини топширгандан кейин ёки уни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали олганингиздан кейин сиз онлайн-НКМдан фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь