Бухгалтер май ойида нималар қилиши керак?

preview

Бухгалтерлар 2020 йилнинг I чораги учун солиқ ҳисоботларини топшириб бўлдик, деганларида май ойи эшик қоқмоқда, энди апрель ойи учун ҳисоботлар тузиш ва солиқларни тўлаш керак. Бунда бирор нарсани эътибордан четда қолдирмаслик учун buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг.

5 майдан 25 майгача бўлган муддатда 2020 йил апрель ойи учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, шунингдек май ойи учун бўнак тўловларини тўлаш лозим.


5 май:

  • 2020 йилнинг апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни ;
  • банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар бўйича (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни .


9 май (11 май):

  • 2020 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Бунда айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади .
Эътибор беринг
9 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 11 майга кўчирилади .

10 май (11 май):

  • 2020 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади
  • 2020 йилнинг апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йилнинг I чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни  . Қуйидагилар бундан мустасно:
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
Эътибор беринг
10 май дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 11 майга кўчирилади .

14 май:

  • 2020 йил апрель ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этишнинг сўнгги куни .


15 май:

  • 2020 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .


20 май:

  • 2020 йил апрель ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
Бунда Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил апрель ойи кўрсаткичлари асосида тўлдирилади . Шаклни тўлдиришнинг айрим жиҳатларини my.soliq.uz сайтида – шаклга бириктирилган йўриқномадан аниқлаштириб олишингиз мумкин.

ҚҚС ҳисоб-китобига «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида E-factura электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимининг маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларга файл-шаблонлар автоматик тарзда тўлдирилади. Бироқ буни фақат тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ҳисобварақ-фактуралар бўйича амалга ошириш мумкин;

Эътибор беринг
Бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача ҚҚС ҳар чоракда ҳисобланиши ва тўланиши лозим. Бундай солиқ тўловчилар чоракнинг биринчи ойи учун солиқ органларига тегишли хабарномани солиқ тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай (апрель ойи учун – 20 майдан кечиктирмай) тақдим этишлари лозим. Унинг шакли my.soliq.uz порталида жойлаштирилган, шакл коди – 10012_1 .
  • 2020 йил май ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Бунда солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2020 йил апрель ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил апрель ойи кўрсаткичлари асосида тўлдирилади ;
  • 2020 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади .


23 май:

  • 2020 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб кутилаётган ҳажмларидан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда батафсил бу ерда.

Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди . Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди . Ҳар ойлик бўнак тўловлари солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади .

Эътибор беринг
23 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 25 майга кўчирилади .

25 май:

  • 2020 йилнинг апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

Шунингдек қуйидагиларни эслатиб ўтамиз:

1. 2020 йил 1 апрелгача барча солиқ тўловчилар СК 77-моддасига кўра солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши ва жорий этиши лозим. Жорий ва келгуси йилларда ушбу ҳужжат СК нормаларига мажбурий тартибда риоя этилган ҳолда солиқларни ҳисоблаш учун регламент ва асос бўлиб хизмат қилади.

2. Карантин даври 10 майгача узайтирилганлиги сабабли корхонангизнинг ички инқирозга қарши сиёсатини қуйидагилар орқали таъминлашингиз лозим:

  • имкон қадар масофадан ишлаш тузилмасини таъминлаш, корхонанинг ҳар бир бўлинмаси учун бундай иш тартиби тузиш;
  • масофадан туриб товар ва хизматларни реализация қилиш жараёнини жорий қилиш (Интернет орқали, етказиб бериш хизмати ва бошқалар ёрдамида);
  • корхонада захира жамғармасини ташкил этиш ва унинг ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш:

– ходимларга иш ҳақи ва нафақалар тўлаш, меҳнат таътили бериш;

– солиқлар ва бошқа мажбуриятларни сўндириш;

– товарларни, хизматларни реализация қилиш учун хом ашё ва материалларни харид қилиш.

Бунда бизнесга давлат томонидан кўмак кўрсатилади. Президентнинг ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонлари билан баъзи тадбиркорлик субъектларига айрим солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти тақдим этилган. Бу ҳақда батафсил бу ерда ва бу ерда ўқинг.

3. Ўзингиз танлаган ЭҲФ оператори тизимида ва my.soliq.uz даги E-factura тизимида 2020 йил апрель ва май ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг  :

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
  • олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш ва имзолаш.
Эътибор беринг
Ҳисобварақ-фактураларни ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасида) имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҚҚС бўйича ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг.

Операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўришнинг имкони бўлмайди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни эътибордан қочирмаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:

  • ЭҲФ операторингиз;
  • my.soliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Татьяна ЛИМАРЕВА.