ДСҚ ҚҚС бўйича ҳисобот шакллари қандай ўзгаришини гапириб берди

preview

2020 йил 1 июлга қадар my.soliq.uz порталида ҳар чораклик асосда ҚҚС бўйича ҳисоботга ўтадиган тадбиркорлик субъектлари учун шакллар жойлаштирилади. Айни вақтда ушбу шакллар ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ахборотни эълон қилган ҳолда ДСҚ ҳар чораклик асосда ҚҚС бўйича ҳисоботга ўтадиган ташкилотлар бош бухгалтерларини тинчлантирди. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ушбу ташкилотлар қайси ҳисобот шаклларидан фойдаланишлари лозимлиги ва улар учун махсус шакллар яратилиши масаласи фаол муҳокама қилинди.

Шунингдек, солиқ органи Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтди.

Ушбу талабларга жавоб берадиган солиқ тўловчилар II чоракдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар чоракда жўнатадилар:

  • 2020 йилнинг II чораги учун – 20 июлга қадар,
  • 2020 йилнинг III чораги учун – 20 октябрга қадар,
  • 2020 йилнинг IV чораги учун – 2021 йилнинг  20 январига қадар.

Солиқ тўловчилар II чоракдан бошлаб ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига ҳар чораклик асосда ҚҚСга ўтиш тўғрисида электрон шаклда хабарнома жўнатадилар:

  • II чорак учун  – 20 майга қадар,
  • III чорак учун  – 20 августга қадар,
  • IV чорак учун  – 20 ноябрга қадар.

Юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган солиқ тўловчилар солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text159741_dsq_qqs_buyicha_hisobot_shakllari_qanday_uzgarishini_gapirib_berdi