Электрон тижорат субъектлари виртуал кассага ўтказилади

preview

ҚҲТБТ порталида барча электрон савдо субъектларини 2021 йил 1 январдан виртуал кассага ўтишини назарда тутатиган ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Виртуал кассадан фойдаланишга ўтган барча субъектларга амалдаги тартибни татбиқ этиш таклиф қилинмоқда, унга мувофиқ онлайн-НКМга ўтишда ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган ЖШДС суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, онлайн-НКМнинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш мумкин . Илгари ушбу имтиёз фақат онлайн-НКМга татбиқ этилган.

Амалиётда бухгалтерлар мазкур имтиёзни солиқ ҳисоботида акс эттиришда мураккабликларга дуч келишди. Бунга жавоб ўлароқ, ДСҚ ундан қандай тўлиқ ҳажмда фойдаланиш ва ҳисоботни муаммоларсиз топшириш тўғрисидаги йўриқномани эълон қилди. Бу ҳақда батафсил buxgalter.uz бу ерда ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, қуйидагиларни тўлдириб, имтиёздан фойдаланиш мумкин:

  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботига 2-илованинг 030-сатри (НҲҲга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромадни камайтириш);
  • фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботига 3-илованинг 071-сатри (НҲҲга мувофиқ фойда солиғи бўйича имтиёзлар).

Солиқ ҳисоботининг тегишли сатрида қуйидаги формула бўйича ҳисобланган суммани кўрсатиш зарур:

(онлайн-НКМни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммаси) : (солиқ ставкаси) х 100.

Олег ГАЕВОЙ