Бухгалтернинг профессионал қадри қандай оширилади

preview

Сўнгги икки-уч йил ичида CAP/CIPA ва CIMA халқаро сертификатларига эга бўлган бошқарув ҳисоби мутахассисларига бўлган  талаб ортиб бормоқда, бунинг объектив сабаби бозор ислоҳотларидир. Ушбу сертификатларни олиш учун имтиҳонларга мутахассисларни қандай қилиб тезкор равишда, кам харажат сарфлаб,  юқори сифатли билим ва тажриба эгаси этиб тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ 1 июлдан бошланадиган «Бошқарув ҳисоби» онлайн курсларига ёзилишни таклиф этади. Бу курс ҳақида ўқув материали муаллифи, катта  тажрибага эга бўлган молиявий директор Наталия КАТКОВА сўзлаб беради:


– Бухгалтерлар учун бошқарув ҳисобини ўрганишдан асосий мақсад – бу яна бир қўшимча малакага эга бўлиш ва бунинг натижасида  юқори  профессионалликка эришиш. Турли компанияларнинг бўш иш ўринларини эгаллашда номзодларга қўйиладиган талаблари аниқ-равшан: молиявий-иқтисодий мутахассисларга дастлабки талаблардан бири - бошқарув ҳисобини билиш.

«Бошқарув ҳисоби» курсимда таҳсил олганидан сўнг кичик фирмалар бухгалтерларининг кўпчилиги фирмалари кенгайтирилганда молиявий директор лавозимини эгаллаган ҳолатлар кўп бўлган. Одатда, бундай лавозимларни ёки бошқарув ҳисобини биладиган ёхуд бошқарув ва бухгалтерия ҳисобини биладиган шахслар эгаллайдилар. Амалиётда молиявий директорларнинг кўпчилиги айнан собиқ бухгалтерлар эканлиги маълум.

Шундай экан, сиз ҳам молиявий директор бўлишингиз мумкин!

Раҳбарлар кўпинча ўз компанияларида бухгалтерия ҳисобини юритишдан фойдани кўра олмайдилар, сабаби бу талаб давлат томонидан қўйилади ва асосан фирма устидан давлат назоратини юритиш учун зарур ҳисобланади. Шу боис бухгалтер меҳнатига ҳақ тўлашга оид харажатлар мажбурий “қўшимча харажат” деб қабул қилинади. Шунинг учун бухгалтер меҳнатига ҳақ одатда  катта бўлмайди.


Курсда қандай билим ва кўникмаларни эгаллаш мумкин?

– Рақамлар, ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан ишлашга қизиқадиган  шахслар бизнес юритишнинг қизиқарли томонларини кўра олади. Барча хўжалик операциялари бухгалтер қўлидан ўтганлиги сабабли, у таҳлил қила туриб бухгалтерия бўйича раҳбариятнинг бошқарув қарорлари қанчалик самарали эканлигини кузата олади, бундай қарорлар тўғри йўналишда бўлишига таъсир кўрсата олади.

Бошқарув ҳисоби бўйича эгалланган билимлар қуйидаги кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам беради:

  • хўжалик юритишдаги мавжуд вазиятларини баҳолашга ноодатий ёндашиш;
  • глобал ва стратегик фикрлаш;
  • катта ҳажмдаги ахборотларни таҳлил қилиш;
  • хатарларни ва бошқарув қарорлари натижаларини прогнозлаш.


– Ушбу курс ўқув материаллари бошқа курсдагилардан нимаси билан фарқ қилади? Бошқарув ҳисоби кўпгина ўқув марказларида ўқилатилади… Нима учун айнан сизникини танлашим керак?

 – Мавзу бўйича ўқув қўлланмалари жуда кўп. Бироқ уларнинг кўпчилиги мураккаб академик тилда ёзилган ва англаш учун мушкулдир. «Норма»да бизга ўқув қўлланмани содда тилда, бироқ шу билан бирга юқори профессионал даражада тайёрлаш вазифаси топширилди. Унда курснинг барча бўлимлари ва мавзулари шартли, умумий академик тусдаги мисоллар ва топшириқлар билан эмас, балки аниқ амалий тусда бўлган мисоллар ва топшириқлар билан ёритилган.

Сиз ҳали бошқарув ҳисоби бўйича ўқув курсида ўқимаган бўлсангиз ёки бу билимларни мустақил ўрганишга уриниб, мураккаб ўқув материалини тўлиқ ўзлаштира олмаган бўлсангиз, ҳозирданоқ ўқишни бошлашни тавсия қиламиз.

  • Биринчидан, курсни тажрибали амалиётчи ва иқтидорли ўқитувчи Марина Сергеевна ВАНИНА олиб боради, кўпчилик уни бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга оид долзарб мавзулардаги семинарлар орқали яхши танийдилар. Бошқарув ҳисобига оид мураккаб масалаларни у осон ва қизиқарли қилиб тушунтириб беради.
  • Иккинчидан, сиз нафақат ўқитувчини кўришингиз ва тинглашингиз, балки саволларингизга жавоб олишингиз, ўқув материаллари билан ишлашингиз, топшириқларни бажаришингиз мумкин бўлади. Маърузачини қайта тингламоқчи бўлсангиз ёки «жонли» вебинарни ўтказиб юборган бўлсангиз, ўзингизга қулай пайтда видеоёзувни кўришингиз мумкин. Ҳатто машғулотлар тугаган бўлса ҳам, қандайдир вақт мобайнида таълим онлайн-платформасидан фойдаланиш имкониятингиз бўлади.
  • Учинчидан, курс нархи «Норма» учун анъанага айланган тарзда жуда мақбул белгиланган. 23 июнга қадар кундузги курс қийматидан тахминан 3-4 баравар кам бўлади. «Норма» ўқув маркази курс тингловчиларининг кўпчилиги мураккаб молиявий шароит эканлигини тушунган ҳолда, шундай нархларни таклиф этмоқда.

Шу боис, CAP/CIPA ва CIMA сертификатларини олишни режангизга киритган бўлса, мақбул нархда имтиҳонга сифатли тайёрланиш бўйича ноёб имкониятдан фойдаланинг! Омадингизни бой берманг!

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text160633_buhgalterning_professional_qadri_qanday_oshiriladi