Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ишончнома: нима учун керак, қандай турлари бор, қандай тўғри расмийлаштирилади
Бир қарашда ишончномани расмийлаштириш одатий иш. Бироқ у эътиборли бўлишни ва қонунчилик нормаларини тушунишни талаб қилади. Юридик шахснинг қандай ишончномалари бўлишини, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ушбу ҳужжатни қандай тўғри расмийлаштириш мумкинлигини ва бу масалада қачон нотариуссиз иш битмаслигини кўриб чиқамиз.
Шунингдек, сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ишончнома намуналарини ҳам тайёрладик:
Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материалда:
– ишончнома нима учун керак;
– ишончномаларнинг шакллари ва турлари;
– юридик шахснинг нотариал ишончномаси қачон зарур;
– юридик шахс ишончномасини расмийлаштириш қоидалари;
– ишончномаларда йўл қўйиладиган типик хатолар;
– турли мақсадлар учун ишончномаларнинг тайёр шакллари.
Ишончнома нима ва у ташкилотга нима учун керак?
Юридик шахс номидан фақат унинг раҳбари ёки бошқа шахс ишончнома асосида иш олиб бориши мумкин.
Ишончнома – бу ёзма ҳужжат бўлиб, унда ишонч билдирувчи ташкилот муайян шахсга – ишончли вакилга (ходим ёки ташқи вакилга) ўз номидан ҳуқуқий ёки амалий ҳаракатларни амалга ошириш ваколатини беради
.
Ишончномаларнинг турлари
Бериладиган ваколатлар ҳажмига кўра ишончномалар умумий (бош), махсус ва бир марталик турларга бўлинади.
Бош ишончнома асосан филиаллар ва ваколатхоналар раҳбарларига ваколатларни топшириш учун зарур. Бироқ қонун улардан бошқа ҳолларда ҳам фойдаланишни ман этмайди.
Масалан, бош ишончномани директор ўринбосарларидан бирига расмийлаштириш мумкин, шунда у раҳбарнинг «ўнг қўли»га айланади. Бундай ишончнома орқали, одатда, кенг кўламли ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади: шартномалар тузиш, мол-мулк ва пул маблағларини тасарруф этиш, ишга қабул қилиш ва меҳнат муносабатларини бекор қилиш, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш кабилар.
Махсус ишончномалар муайян ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Бундай ҳолда, одатда, ишончли вакил ходимнинг лавозим мажбуриятлари ва касбий ваколатларидан келиб чиқилади. Мисол учун, компания директори қуйидагиларга ишончнома беради:
- ҳайдовчига – ташкилотга тегишли автомобилни бошқариш учун;
- офис биноси маъмурига – коммунал хизматлар билан шартномалар тузиш учун, офис-менежерга – оргтехникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш учун;
- юристга – ташкилот манфаатларини судда ва бошқа ваколатли органларда ҳимоя қилиш учун;
- бухгалтер-кассирга – пул маблағларини қабул қилиш ва бериш ва ҳоказо учун.
Бир марталик ишончнома – бу фақат битта аниқ ҳаракатни ёки битимни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Бу маълум бир партия товарни олиш ёки муайян иш бўйича судда вакиллик қилиш бўлиши мумкин.
Ишончномани расмийлаштириш усулига кўра, ушбу ҳужжатнинг бир неча шакли фарқланади:
- оддий ёзма шакл юридик шахснинг кўпчилик ишончномалари учун етарлидир
. Бироқ, ҳужжат тўғри тузилган ва тасдиқланган бўлиши шарт; - нотариал тасдиқланган – алоҳида ҳолларда талаб қилинади (улар ҳақида қуйида);
- электрон ишончнома электрон рақамли имзо билан имзоланади ва расмий мақоми қоғоз ҳужжатга тенг бўлади
. Масалан, товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома электрон шаклда тузилади.
Нотариусда ишончномани расмийлаштириш талаб этиладиган ҳолатлар
Жисмоний шахслар томонидан бериладиган ишончномалардан фарқли ўлароқ, ташкилот ишончномаси кўп ҳолларда нотариал тасдиқланиши шарт эмас.
Нотариал ишончнома ишончнома берилган битимнинг ўзи нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳолларда зарур бўлади
. Масалан, бу кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ёки автомобиль олди-сотдиси бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Фуқаролик кодексининг 140-моддасига кўра, ишониб топшириш (яъни ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш) учун берилган ишончнома ҳар доим нотариал тасдиқланиши лозим.
Агар вакил битимлар тузиш, йирик шартномаларни имзолаш, мол-мулкни тасарруф этиш ёки норезидент-муассис номидан судда иштирок этиш ҳуқуқини олса, нотариусдан бу аниқ ҳолатда нотариал тасдиқлаш талаб қилиниши ёки қилинмаслигини аниқлаштиринг.
ЯИДХПдаги хизматдан фойдаланиб, автомобилга онлайн ишончномани (чет элга сотиш ёки олиб чиқиш ҳуқуқисиз бошқариш учун) расмийлаштириш мумкин
. Бундай электрон ишончнома нотариал тасдиқлашни талаб қилмайди
.
Юридик шахс ишончномасини қандай тўғри расмийлаштириш керак
Юридик шахс ишончномаси ёзма равишда эркин шаклда расмийлаштирилади.
Ишончнома одатда фирма бланкасида расмийлаштирилади. Шунингдек, ҳужжатнинг юқори чап бурчагига бурчакли штамп қўйишга ҳам рухсат этилади. Шундай қилиб, ишончномада вакил манфаатларини ифодалаётган ишонч билдирувчи ташкилотнинг фирма номи, почта манзили, телефон рақами ва бошқа маълумотлари акс эттирилади.
Ишончноманинг мажбурий реквизитларига унинг рўйхат рақами, берилган санаси ва жойи ҳам киради. Агар сана кўрсатилмаган бўлса, ишончнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Рақам ишончномаларни ҳисобга олиш журнали (ишончномалар дафтарчаси)га мувофиқ тўғри кетма-кетлик тартибида берилади.
Вакилнинг маълумотлари унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга (Ф.И.Ш., паспорт маълумотлари) мувофиқ кўрсатилади.
Вакилга бериладиган ваколатлар тўлиқ ва батафсил рўйхат шаклида ёзилади. Агар бундай қилинмаса, ҳам вакил учун, ҳам ташкилотнинг ўзи учун салбий оқибатлар юзага келиши мумкин.
Агар ишончноманинг аниқ амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, ҳужжат берилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади. Қонунга кўра ишончноманинг энг узоқ амал қилиш муддати уч йилни ташкил этади
.
Ваколатни бошқа шахсга ўтказиш имконияти чекланган. Умумий қоидага кўра, вакил ўзига берилган ишончнома доирасида шахсан ҳаракат қилиши лозим. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин
. Махсус ишончномалар, одатда, ваколатни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз берилади.
Ишончномадаги вакилнинг имзо намунаси унинг ваколатларни бажариш жараёнида шахсини аниқлаш имконини беради.
Раҳбарнинг имзоси ва ташкилот муҳри (мавжуд бўлса) ҳужжатнинг юридик кучини тасдиқлайди. Давлат корхоналарида пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки бериш учун берилган ишончнома бош (катта) бухгалтер томонидан ҳам имзоланиши шарт
.
Тавсия
Товар-моддий қийматликларни олиш учун ишончномалар билан вазият бироз бошқача: улар онлайн тарзда юборилади ва улар учун махсус шакл белгиланган. Бундай ишончномаларни расмийлаштиришнинг нозик жиҳатлари ҳақида қуйидаги тавсияда батафсил маълумот олишингиз мумкин:
– Товар-моддий бойликларни олиш учун электрон ишончномалар қандай расмийлаштирилади.
Бухгалтер нималарни алоҳида эътиборга олиши керак: ишончномалардаги типик хатолар
1. Ҳужжатда берилган сана кўрсатилмаган – бу энг жиддий хатодир. Бундай ишончнома ҳақиқий эмас
.
2. Амал қилиш муддати 3 йилдан ортиқ кўрсатилган. ФКнинг 139-моддасига кўра, ишончнома кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин. Ушбу меъёрга риоя қилмаслик ишончномани ҳақиқий эмас деб топишга олиб келади.
3. Ишонч билдириш орқали берилган ишончнома муддати асосий ишончнома муддатидан ошиб кетган.
4. Ваколатларнинг ноаниқ тавсифи. Масалан, «судда манфаатларни ҳимоя қилиш» деган умумий таъриф даъво аризасини имзолаш ёки суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқини бермайди. Бу ҳаракатлар учун ишончномада махсус ваколатлар кўрсатилиши керак
.
Ҳуқуқшунос жавоб беради:
– Ишончнома уни имзолаган директор ишдан бўшатилгандан сўнг ҳам амал қиладими.
Buxgalter Pro тайёр шаклларидан ҳам фойдаланинг:
Шакллар:
– Дивидендларни олиш учун ишончнома > > >
– Ходимнинг иш ҳақини олиш учун ишончнома > > >
– Иш ҳақи, карталар ва кўчирмалар учун банкка бериладиган ишончнома > > >
– Корхонанинг суд ишларини юритиш учун ишончнома > > >
– Судда бир марталик иш юритиш учун ишончнома > > >
– Давлат хизматлари марказида ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома > > >
![]()