Полезное для бухгалтера в ноябре:
Юқори малакали бош директор учун имтиёз
Агар чет эллик директорда диплом бўйича мутахассислиги бошқарув эмас, техник мутахассислик бўлса, унинг даромадларига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
- Корхона директори – чет эллик, халқаро эътироф этилган олий таълим муассасаларининг юқори 1000 талигига кирадиган олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисида дипломга эга, дипломда кўрсатилган “геофизик” мутахассислиги бўйича 5 йил ишлаб берди. Бош директор – бошқарув позицияси, диплом бўйича мутахассислик эса – техник мутахассислик эканлигига қарамай, у юқори малакали мутахассис сифатида ЖШДСни пасайтирилган ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эгами?
- “Чет эллик фуқаро юқори малакали мутахассис ҳисобланади, агар у :
- халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган бўлса. Уларнинг рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади;
- эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлса;
- Ўзбекистонда меҳнат фаолиятига йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олиш шарти билан жалб этилган бўлса.
Фақатгина барча учта шарт бир вақтда бажарилган тақдирда сиз мутахассиснинг даромадларига ЖШДСнинг 50%га пасайтирилган ставкасини қўллашингиз мумкин .
Бунда, агар чет эллик геофизик-мутахассис сифатида эмас, фақат бош директор лавозимида ишласа, ставканинг пасайтирилиши унга нисбатан татбиқ этилмайди.
Агарда сизнинг корхонангиз геофизика билан боғлиқ бўлиб, бош директор параллел равишда яна мутахассис сифатида ишласа, бунда унинг иш ҳақи йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентини ёки ундан кўпни ташкил этса, сиз унинг даромадларига пасайтирилган ставкани қўллашга ҳақлисиз”.