Божхона қўмитаси контракт суммасини қандай қилиб камайтиришни тушунтирди

preview

Корхона, агар юк олинган ва божхонадан ўтказилган бўлса, хорижий шерик билан келишувга биноан контракт суммасини камайтириши мумкинми? Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?  ДБҚнинг Божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр ТУРДИЕВ вазиятни buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

- Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 йилдаги “Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 416-сон қарори билан ташқи савдо контрактларига ва инвойс қўйиладиган энг кам талаблар белгиланган. Талаблардан бири - контрактнинг нархи ва умумий суммаси тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги. Товарнинг нархини белгилашда контрактда товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлиги нархи ва контрактнинг умумий суммаси кўрсатилади.

Шунингдек, мазкур қарор билан контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши кераклиги ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши кераклиги назарда тутилган.

Агар контракт суммасининг камайиши товар нархининг ўзгариши билан боғлиқ бўлса, божхона қийматига тузатиш киритишни расмийлаштириш Божхона кодексининг 320-моддасига асосан божхона қийматига нисбатан эмас, балки фактура қийматига нисбатан амалга оширилади.

Божхона масалалари бўйича “Норма” эксперти

Гулнора АБДУНАЗАРОВА тайёрлади