Ер солиғи бўйича озод этиш мавжуд бўлса, аниқлаштирилган ҳисоб-китоб қандай тузилади

preview

Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёзни узайтирди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ тушунтирди:

- Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига мувофиқ ер солиғини тўлашдан озод этиш:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга тақдим этилган.

 

Энди улар учун имтиёзнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг якунига қадар узайтирилди. Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур.

Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобининг 010-040 сатрлари ҳисобот шаклларининг 1-иловаси (солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот) ва 2-иловасини (солиқ солинмайдиган ерлар) тўлдириш орқали автоматик шаклланади.

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммасини акс эттиради.

Фармонга асосан имтиёз жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабригача 7 ойга тақдим этилган.

Қўлланилиши лозим бўлган имтиёзнинг жами суммаси солиқ ҳисоб-китобида алоҳида кўрсатилмайди.

Имтиёз берилган давр учун ер солиғи суммасини камайтириш солиқ ҳисоботида қуйидагича акс эттирилади:

 

1. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганларда

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 12 га бўлинади. Натижа 0401, 0402, 0403, 0404, 0405, 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилади. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Имтиёзни қўллаш учун 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларига “0” ёзиш орқали июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси камайтирилади.

 

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганларда ер солиғи бўйича имтиёзни акс эттириш
Корхона 2020 йилда 24 000 000 сўм (ойига 2 000 000 сўмдан) миқдорида ер солиғи ҳисоблади. ПФ-6029-сон Фармонга асосан июнь-декабрь ойлари имтиёзни қўллаган ҳолда тўлдирилади.
Кўрсаткичлар Сатр коди Ўлчов бирлиги Майдони Сумма

Ер участкасининг умумий майдони, мазкур ҳисоб-китобга

1-илованинг 010 сатр 3-устуни

010 Га 2,00 X

Солиқ солинмайдиган ер майдони - мазкур ҳисоб-китобга

1-илованинг 010 сатр 4-устуни

020 Га 0,00 X
Солиқ базаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 5-устуни 030 га 2,00 X

Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси

мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 7-устуни

040     24 000 000.0
Шу жумладан X X X X
январь ой учун - 10 январгача 0401 Сум X 2 000 000.0
февраль ой учун - 10 февралгача 0402 Сум X 2 000 000.0
март ой учун - 10 мартгача 0403 Сум X 2 000 000.0
апрель ой учун - 10 апрелгача 0404 Сум X 2 000 000.0
май ой учун - 10 майгача 0405 Сум X 2 000 000.0
июнь ой учун - 10 июнгача 0406 Сум X 0.00
июль ой учун - 10 июлгача 0407 Сум X 0.00
август ой учун - 10 августгача 0408 Сум X 0.00
сентябрь ой учун - 10 сентябргача 0409 Сум X 0.00
октябрь ой учун - 10 октябргача 0410 Сум X 0.00
ноябрь ой учун - 10 ноябрча 0411 Сум X 0.00
декабрь ой учун - 10 декабргача 0412 Сум X 0.00

 

2. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда

2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 4 та чоракка бўлиниб, 0401, 0402, 0403, 0404-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.

Йиллик солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.

Имтиёзни қўллаш учун 2020 йил II чорак учун ҳисобланган суммадан (0402-сатр) бир ой учун (июнь учун) ҳисобланган солиқ суммаси ҳамда III чорак ва IV чорак учун ҳисобланган солиқ суммалари тўлиқ камайтирилади.

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда ер солиғи бўйича имтиёзни акс эттириш
Корхона 2020 йил учун 1 978 110 сўм солиқ ҳисоблади. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 164 842,5 сўмга тенг бўлади.
Корхона ҳар чорак учун 494 527,5 сўм ҳисоблади.
2020 йил II чорак учун ҳисобланган сумма 164 842,5 сўмга камайтирилиб, 0402-сатрга 329 685 сўм ёзилади.
Кўрсаткичлар Сатр коди Ўлчов бирлиги Майдони Сумма

Ер участкасининг умумий майдони, мазкур ҳисоб-китобга

1-илованинг 010 сатр 3-устуни

010 Га 0,11 X

Солиқ солинмайдиган ер майдони - мазкур ҳисоб-китобга

1-илованинг 010 сатр 4-устуни

020 Га 0,00 X

Солиқ базаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр

5-устуни

030 Га 0,11 X

Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ

суммаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр

7-устуни

040 сум   1978110,83
Шу жумладан X X X X
I чорак учун – 10 январга қадар 0401 сум X 494527, 71
II чорак учун – 10 апрелга қадар 0402 сум X 329685,14
III чорак учун – 10 июлга қадар 0403 сум X 0,00
IV чорак учун – 10 октябрга қадар 0404 сум X 0,00

Манбага қаранг