Ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси йил якунига қадар узайтирилди

preview

Президентнинг ПФ-6029-сон қарори билан микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёзнинг амал қилиши йил якунига қадар узайтирилди. Уни қандай қилиб ҳисоботда акс эттириш хусусида “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди:

- “Эслатиб ўтамиз: 2020 йилнинг май-июнь ойларида ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёз кичик бизнес субъектларига 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармон билан тақдим этилган. 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон билан унинг амал қилиш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди.

Мазкур имтиёздан микрофирма ва кичик корхоналар фойдаланиши мумкин, акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Ижтимоий солиқнинг 1% имтиёзли ставкасини 2020 йилнинг январь-июль ойларида қўлланилишини мисолда кўриб чиқамиз.

Мисол
Имтиёзни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш
Кичик корхона 2020 йилнинг январь-июль ойлари учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:
  Ой МҲЖ, сўм
1 Январь 22 000 000
2 Февраль 23 000 000
3 Март 18 000 000
4 Апрель 10 000 000
5 Май 15 000 000
6 Июнь 18 000 000
7 Июль 15 000 000
  Жами: 121 000 000

Имтиёз 2020 йилнинг май ойидан бошлаб амал қилмоқда, шу боис МҲЖ кўрсаткичларини икки қисмга бўлиш зарурлигига эътибор беринг:

  • январь–апрель – 73 000 000 сўм;
  • май–июль – 48 000 000 сўм.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Ҳисобланган

даромад

суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний

шахслардан

олинадиган даромад

солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган

мажбурий

(ихтиёрий)

бадаллар

суммаси

Жами

Умумбел-

гиланган

ставка

бўйича

Бошқа

ставкалар

бўйича

1 2 3 4 5 6 7 8
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр) 010 121 000 000,00 х х х х х
шундан:              
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни) 011 121 000 000,00 121 000 000,00 73 000 000,00 48 000 000,00   х
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари* 0111 0,00 0,00   х х х
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри) 030 х х х

х

0
х
Солиқ базаси 040 х 121 000 000,00 73 000 000,00 х 121 000 000,00 х
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, % 050 х х 12 1 12 0,10
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр) 060 х 9 240 000,00 8 760 000,00 480 000,00 14 520 000,00 121 000,00

Агар корхонада ногирон ходимлар бўлса

Агар корхонада ногирон жисмоний шахслар ишласа, Ҳисоб-китобни тўлдириш чоғида тушунтиришдан фойдаланинг: “Ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкаси қўлланилганда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тузилади”.

Шунингдек, ижтимоий солиқ ставкасини 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёз ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди билан тақдим этилганлиги, ПФ-6029-сон Фармоннинг 7-банди билан эса унинг амал қилиш муддати узайтирилганлигини эътиборга олинг. Шу боис ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари”ни тўлдириш чоғида ПФ-5996-сон Фармон бўйича имтиёзни танлаш лозим.