Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Харидорда чегирмалар янги 4-сон БҲМС бўйича қандай ҳисобга олинади ва акс эттирилади

2020 йил 30 июнда янги 4-сон БҲМС Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Товар-моддий захиралар» тасдиқланди. Унда ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормалари ва уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби акс эттирилган. Янги стандартнинг 16-банди – ТМЗни харид қилишда олинган чегирмалар бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларида кўп саволларни юзага келтирди. «Норма» етакчи эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА buxgalter.uz илтимосига кўра уни амалиётда қандай қилиб тўғри қўллаш кераклигини тушунтириб берди:
– Ташкилотнинг маркетинг ва нарх сиёсати билан белгиланадиган чегирмалар тизими нархни тартибга солиш элементларидан бири ҳисобланади. Амалиётда уларнинг ҳар хил турлари қўлланилади.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида 4-сон БҲМС билан чегирмалар шартли равишда икки турга бўлинган:
- ТМЗни харид қилиш (юклаб жўнатиш) пайтида харидорларга бериладиган (ҳисобда алоҳида проводка билан ажратиб кўрсатилмайди);
- ТМЗ харид қилинганидан (юклаб жўнатилганидан) ва кирим қилинганидан кейин харидорларга бериладиган (уларни олиш ҳуқуқи харидор шартноманинг муайян шартларини бажаришига боғлиқ).
Харидорнинг чегирма олиш шартлари муайян турдаги товарни реализация қилиш бўйича шартномада (контрактда), оммавий офертада ёки сотувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларда акс эттирилиши керак.
Харидор ТМЗни қабул қилиб олиш пайтида олган чегирмалар
Харидор товар-моддий захираларни қабул қилиб олиш санасида олган чегирмалар, тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, харид қилинган ТМЗ нархи (қиймати) камайишига олиб келади. Улар харид қилиш харажатлари таркибига киритилмайди.
- миқдори – 52 та рулон;
- чегирмани ҳисобга олган ҳолда 1 та рулонни реализация қилиш нархи –190 000 сўм ((230 000 : 1,15) х (100% – 5%));
- ҚҚСсиз умумий қиймати – 9 880 000 сўм (190 000 х 52);
- ҚҚС – 1 482 000 сўм (9 880 000 х 15%);
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати –11 362 000 сўм (9 880 000 + 1 482 000).
Товарлар (хизматлар) номи |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати |
|
Ставка, |
Сумма |
||||||
Гулқоғоз арт. №98/23 |
рул. |
52 |
200 000 |
10 400 000 |
15% |
1 560 000 |
11 960 000 |
Чегирма 5% |
|
|
–10 000 |
– 520 000 |
15% |
– 78 000 |
– 598 000 |
Чегирмани ҳисобга олган ҳолда жами |
|
52 |
190 000 |
9 880 000 |
15% |
1 482 000 |
11 362 000 |
Тўлаш учун жами |
|
|
|
|
|
|
11 362 000 |
Чегирмалар қўшимча ТМЗни текинга олиш шаклида ҳам берилиши мумкин. Бу ҳолда тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлиши шарт.
Олинган ТМЗ таннархи харид қилинган ТМЗ қийматини харид қилинган, шу жумладан текинга олинган ТМЗнинг бутун ҳажмига тақсимлаш йўли билан аниқланади.
- миқдори – 52 та рулон (50 + 2);
- нархи – 200 000 сўм (((239 200 х 50) : 1,15) : 52);
- ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (200 000 х 52);
- ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати –11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).
Товарлар (хизматлар) номи |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати
|
|
Ставка, |
Сумма |
||||||
Гулқоғоз арт. №23459 |
рул. |
50 |
208 000 |
10 400 000 |
15% |
1 560 000 |
11 960 000 |
Гулқоғоз арт. №23459 чегирма бўйича |
рул. |
2 |
|
0 |
15% |
0 |
0 |
Чегирмани ҳисобга олган ҳолда жами |
рул. |
52 |
200 000 |
10 400 000 |
15% |
1 560 000 |
11 960 000 |
Тўлаш учун жами |
|
|
|
|
|
|
11 960 000 |
ЭҲФ оператори тизимида биринчи мисолда тавсифланганидек чегирма фоизи кўрсатиладиган ҳисобварақ-фактуранинг чегирмали махсус турини танлаш лозим. Шу ўринда ЭҲФ операторларининг барчасида ҳам чегирма ҳисобга олинган ҳисобварақ-фактуранинг алоҳида шакли мавжуд эмаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Ҳатто чегирмали ҳисобварақ-фактура шакли мавжуд бўлган ЭҲФ операторларида ҳам айни пайтда у иккинчи мисолда кўрсатилганидек бепул товарнинг қўшимча миқдорига чегирмани қўллаш имконини бермаяпти.
Барча ЭҲФ операторлари 4-сон БҲМС қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил турдаги чегирмалар кўрсатилган ҳисобварақ-фактура шаклини ЭҲФ шакллари таркибида назарда тутсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Шундай қилиш зарур, сабаби ҚҚС ҳисоб-китобида кўрсаткичларнинг тўғри акс эттирилишига таъсир кўрсатади.
Харидор ТМЗни қабул қилиб олганидан кейин олган чегирмалар
Харидор келгусида муайян мажбуриятларни бажаришига қараб чегирмалар берилиши мумкин. Масалан, 10 кун ичида суммани тўлиқ тўлаган харидорга 10% миқдорида чегирма берилади. Ёки – 3 кун ичида ҳақини тўлаганда сотиб олган миқдорининг 5%и ҳажмида қўшимча равишда товар текинга берилади ва ҳ.к.
Бу ҳолда харидор олган чегирмалар унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади ва илгари харид қилинган (қабул қилиб олинган) ТМЗ қийматини камайтирмайди.
Олинган чегирмалар суммалари солиқ базасини ҳисоб-китоб қилиш чоғида даромадлар таркибига киритилади:
- фойда солиғи бўйича;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича.
- миқдори – 52 дона;
- нархи – 200 000 сўм ((11 960 000 : 1,15) : 52);
- ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (200 000 х 52);
- ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати –11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).
Шартномадан ташқари, ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси ёки харидорнинг чегирмадан фойдаланганини тасдиқловчи хати ушбу чегирмани акс эттириш учун асос бўлиши мумкин.
Чегирма худди шундай ТМЗни текинга олиш кўринишида тақдим этилса, уларнинг таннархи харид қилинган ТМЗ қийматини сотиб олинган, шу жумладан текинга олинган ТМЗнинг бутун ҳажмига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бу ҳолда тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлиши шарт.
Қўшимча олинган ТМЗ таннархи харидорнинг ҳисобот давридаги молиявий натижаларига киритилади.
- миқдори – 50 дона;
- нархи – 208 000 сўм ((11 960 000 : 1,15) : 50);
- ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (208 000 х 50);
- ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).
- Дт 2910 Кт 6010 10 400 000 сўмлик суммага (50 донаси 208 000 сўмлик нархда);
- Дт 4410 Кт 6010 1 560 000 сўмлик суммага;
- Дт 6010 Кт 5110 11 960 000 сўмлик суммага.
- миқдори – 2 дона;
- нархи – 0 сўм;
- ҚҚСсиз қиймати – 0 сўм;
- ҚҚС – 0 сўм;
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 0 сўм.
Бу худди шундай (бир турдаги) товарнинг қўшимча равишда бепул олиниши сифатида – чегирма бўлади. Бироқ шартнома шартларида бошқа турдаги товарни, масалан, гулқоғоз учун елимни текинга олиш назарда тутилган бўлса, у ҳолда харидор учун елим текинга олинган товар бўлади. Чегирмаларни акс эттириш қоидалари унга нисбатан татбиқ этилмайди.
- миқдори – 50 дона;
- нархи – 208 000 сўм ((11 960 000 : 1,15) : 50);
- ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (208 000 х 50);
- ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).
- Дт 2910 Кт 6010 10 400 000 сўмлик суммага (50 донаси 208 000 сўмлик нархда);
- Дт 4410 Кт 6010 1 560 000 сўмлик суммага;
- Дт 6010 Кт 5110 11 960 000 сўмлик суммага.
- миқдори – 2 қути;
- нархи – 0 сўм;
- ҚҚСсиз қиймати – 0 сўм;
- ҚҚС – 0 сўм;
- ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 0 сўм.
- қўшимча олинган 2 қути елимни 2910-счётда акс эттириш лозим. Бунинг учун ҳужжат билан тасдиқланган бозор қиймати бўйича уларнинг таннархини аниқлаш керак. Ҳисобварақ-фактурада товар қиймати кўрсатилмаган бўлса, етказиб берувчиларнинг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар), оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар ва ҳ.к. ёрдамида қийматни тасдиқлаш мумкин.
Текинга олинган мол-мулк қийматига солиқ солинади, солиқ солиш мақсадида фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида жами даромадга киритилади.