Агар корхона картотекада бўлса, бироқ солиқ органи барибир инкассо қўйса, нима қилиш лозим

preview

Ҳисобварағида пули қолмаган баъзи корхоналарнинг бухгалтерлари кутилмаган муаммога дуч келишди: уларнинг солиқлар бўйича тўлов топшириқномалари 2-картотекада, бироқ солиқ органи шунга қарамай солиқлар бўйича қарз суммасига инкассо қўйган.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Тошкент шаҳар ДСБ Боқимонда бўлимининг катта солиқ инспектори Нодира АРИПОВА шарҳлаб берди.

- Вазиятни муҳокама қилиш осонроқ бўлиши учун, таъкидлаб ўтамиз:

  • мураккаб иқтисодий вазиятга тушиб қолган ва солиқларни тўлаш учун ҳисобварағида пули мавжуд бўлмаган корхона 2-картотекага туриши керак;
  • солиқ органларининг дастурий мажмуаси солиқ тўловчида солиқларни тўлаш бўйича қарзни аниқлаши заҳоти инкассо автоматик тарзда қўйилади;
  • банк ва солиқ органлари ўртасида ахборот алмашинуви дастурий маҳсулотлар ёрдамида автоматик тарзда рўй беради.

Агар ахборот тизими соз ҳолатда ишласа ва корхона 2-картотекада бўлса, ҳеч қандай муаммо юзага келмайди.

Бироқ амалиётда ахборот тизимида носозликлар содир бўлади. Натижада корхона томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномалари тўғрисидаги ахборот банкда мавжуд бўлади, бироқ солиқ органигача етиб бормайди. Бу ҳолда айнан бир хил мажбуриятлар бўйича корхона картотекада бўлади ва солиқ органи томонидан қўйилган инкассога эга бўлади.

ДСҚ ва банкларнинг ваколатли бўлинмалари бугунги кунда ушбу муаммо билан шуғулланмоқда ва умид қиламизки, яқин вақтда у ҳал этилади.

Ҳозирча эса бундай вазиятда ҳаммасини тўғирласа бўлади. Бухгалтер Тошкент шаҳар ДСБ Боқимонда бўлимига қўнғироқ қилиши керак. Тошкент шаҳри учун телефон рақами: 78 140-32-25.

Бўлим ходимлари телефонда сўзлашув чоғида ахборотни текширишади ва корхона ҳақиқатан 2-картотекада эканлигига ишонч ҳосил қилишса, инкассо топшириқномасини чақириб олишади.