Полезное для бухгалтера в ноябре:
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари соддалаштирилди
1 сентябрдан бошлаб янги Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари кучга кирди. Улар халқаро нормаларга мувофиқ тузилган ва кучини йўқотган 5 та НҲҲни алмаштирди. «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янгиликлар ҳақида батафсил гапириб берди:
- Валюта операцияларини амалга оширишнинг ягона тартиби энди битта норматив ҳужжат билан тартибга солинади. Шу жумладан:
- тижорат банклари томонидан резидентларнинг ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш;
- ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш;
- жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш;
- Ўзбекистон ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш;
- тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш қоидалари.
Янгиликлар орасида:
1) қуйидаги нормалар бекор қилинди, уларга биноан:
- жисмоний шахслардан валюта операциясини амалга ошириш учун паспорт нусхасини тақдим этиш талаб этиларди;
- банкларнинг мижозлари билан валюта операцияларини амалга ошириш чоғида ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этиларди;
- валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварақларида албатта маблағлар захираси мавжуд бўлиши талаб этиларди;
- валюта айирбошлаш шохобчалари МБда рўйхатга олинган ва ундан гувоҳномалар олишган.
2) хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларни айирбошлаш жараёни ва банклар томонидан уларнинг чет эл валютасини сотиб олиш учун аризаларини кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди.
3) сотиб олинган валютадан фойдаланишда қулайликлар, хусусан турли сабабларга кўра ҳисобвараққа қайтарилган валюта маблағлари билан такроран операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди.
4) айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, айирбошлаш шохобчалари ходимларининг сони, хавфсизликка доир талаблар, уларни мониторинг қилиш тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.