Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Агар ҚҚС реализация қилиш ва сотиб олиш ўртасидаги нархлар фарқидан ҳисобланса, ЭҲФ қандай тўлдирилади

Қоида тариқасида, ҚҚС битим тарафлари томонидан аниқланган реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади . Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш қийинчилик туғдирмайди. Бироқ айрим ҳолларда ҚҚС реализация қилиш нархи ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади.
Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактурани қандай тўлдиришни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди:
- олиб сотиш учун жисмоний шахслардан олинган автомобиллар ва уй-жой кўчмас мулк объектларини;
- реализация қилишга доир айланмалари солиқ солинмайдиган айланмалар бўлган чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматларни олиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатларни реализация қилсангиз, ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади
.
Юқорида санаб ўтилган операцияларни амалга оширган ҳолда, сиз ҚҚС суммасини, мисол учун, жисмоний шахсдан олинган автомобилни ёки санаторийга йўлланмани сотиш нархи ва уларни сотиб олиш нархи ўртасидаги фарқдан ҳисоблайсиз.
Ҳисобварақ-фактурада товар қиймати ушбу ҳолларда иккита сатрда кўрсатилади:
- биринчи сатрда – товарнинг баланс (сотиб олиш) қиймати ҚҚСсиз кўрсатилади;
- иккинчи сатрда – ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилган товар қиймати (ижобий фарқ) кўрсатилади.
т/р |
Товарлар (хизматлар) номи |
Ўлчов бирлиги |
Сони | Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан |
|
ставкаси |
суммаси |
|||||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | |
1 |
Chevrolet Lacetti автомобили (сотиб олиш қиймати) |
дона | 1 | 100 000 000,00 | 100 000 000,00 | ҚҚСсиз | 100 000 000,00 | |
2 |
Chevrolet Lacetti автомобили (ижобий фарқ) |
17 391 304,35 | 17 391 304,35 | 15 | 2 608 695,65 | 20 000 000,00 | ||
Жами | 117 391 304,35 | 2 608 695,65 | 120 000 000,00 |
т/р |
Товарлар (хизматлар) номи |
Ўлчов бирлиги |
Сони | Нархи |
Етказиб бериш қиймати |
ҚҚС |
Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан |
|
ставкаси |
ставкаси |
|||||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | |
1 |
Санаторийга йўлланма (сотиб олиш қиймати) |
дона | 1 | 5 000 000,00 | 5 000 000,00 | ҚҚСсиз | 5 000 000,00 | |
2 |
Санаторийга йўлланма (ижобий фарқ) |
2 173 913,04 | 2 173 913,04 | 15 | 326 086,96 | 2 500 000,00 | ||
Жами | 7 173 913,04 | 326 086,96 | 7 500 000,00 |