ДСҚ хорижий компаниялар тўғрисидаги ахборотни консолидациялайди

preview

ДСҚ 2021 йил 1 январгача ваколатхона, филиал ёки ДМ орқали фаолият юритаётган хорижий юридик шахслар, шунингдек хорижий жисмоний шахслар – тадбиркорлар ҳақидаги бутун ахборотни Марказлаштирилган маълумотлар базасида жамлайди. Бу кенг идоралараро ҳамкорлик базасида уларга давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради.


Давлат органлари ахборотни киритиб, янгилаб борадилар, шунингдек ушбу жараёнда ўз маълумотлар базаларини актуаллаштирадилар, бу ҳам кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг фойдасини кўзлаб амалга оширилади.

Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:

– Шу пайтгача Ўзбекистонда хорижий компаниялар ва жисмоний шахслар бўйича бундай ягона ахборот базаси бўлмаган. Уни яратиш – солиқ органлари хорижий компанияларда иштирок этаётган резидентларни назорат қила бошлайдиган 2022 йилга тайёргарлик эканлиги аён. Солиқ органларига бундай консолидацияланган база солиқ маъмуриятчилиги қулайлиги учун зарур. Тадбиркорлик субъектлари эса солиқ ва бошқа давлат органларининг фаолияти ҳақида кўпроқ хабар топадилар: турли идоралар базаларидаги номувофиқликларга барҳам берилади.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text162615_dsq_horijiy_kompaniyalar_tugrisidagi_ahborotni_konsolidaciyalaydi