Қандай қилиб интернет орқали экспорт учун валюта олиш мумкин

preview

Чет эл компаниялари анчадан буён интернет орқали сотишади. Харидорлар дунёнинг исталган нуқтасидан буюртма қилинган маҳсулот учун банк картаси билан бевосита сайтнинг ўзида, мобиль иловада, сотувчи компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўловни амалга оширишади. Бизнинг бизнесменларда шунга ўхшаш имконият мавжудми?

Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий бинкнинг Тўлов тизимлари департаменти бош мутахассиси Санжар ОХУНЖОНОВ жавоб берди.

- Бундай имконият Ўзбекистон тадбиркорларида ҳам мавжуд.Улар ўз маҳсулотларини халқаро савдо учун шартларни қўллаб-қувватловчи мавжуд интернет-дўконларда қўйишлари мумкин. Обрў учун фақат компаниянинг маҳсулотлари тақдим этиладиган фирма майдончасини ҳам ташкил этиш мумкин. Шу мақсадда:

  • ўз интернет-дўконингиз, мобиль иловангиз ёки ижтимоий тармоқлар ва месенжерларда ресурсингизни ташкил этинг;
  • ўз онлайн-майдончангизни VISA ва MasterCard карталари орқали маҳаллий товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар фойдасига тўловларни қабул қилиш имконини берадиган тижорат банкларининг интернет-эквайринг хизматига уланг.

Интернет-эквайрингнинг бундай хизматини бугунги кунда олтита банк:  NBU, Hamkorbank, IpakYo‘li Bank, Ravnaq-bank, Kapitalbank ва Orient Finans Bank тақдим этмоқда.

Банклар мазкур хизматни мижозларга улаш чоғида халқаро тўлов тизимлари, хусусан, Visa Global Acquirer Risk Standards ва MasterCard Global Acquirer Risk Standards тўлов тизимлари талабларига амал қилишади. Бу бозор иштирокчиларини фирибгарлардан юқори даражада ҳимоя қилишни таъминлайди ҳамда интернет орқали тўлов хизматларини кўрсатиш чоғида банк таваккалчилигини пасайтиради.

Эътибор беринг
Халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 000 АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга амалга оширишга рухсат этилади .

Суҳбатни Олег ГАЕВОЙ  олиб борди