Қачон солиқ солинмайдиган участкалардан ер солиғи тўлаш зарур

preview

Корхонага объект қурилиши учун ҳудудидан канал оқиб ўтадиган ер участкаси ажратилди. Кадастр ҳужжатларида участканинг умумий майдони 12,6 га, шу жумладан канал – 0,8 га кўрсатилган. Қайси майдон учун ер солиғи тўлаш зарур – 12,6 га учунми ёки 0,8 га учун? Канал сув фонди ерларига кирадими?

Ушбу саволларга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси мутахассиси Файзулла АҲМЕДОВдан илтимос қилди:

- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир .

Сув фонди ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди .

Каналлар сув объектлари жумласига киради, каналлар сувлари Ягона давлат сув фондига киради .

Бироқ агар солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, уларга ер солиғи солинади .

Хулоса: сиз ер участкасидан хўжалик фаолиятида фойдаланишингиз боис унинг умумий майдони учун ер солиғи тўлашингиз керак.