2021 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида нималарни билиш лозим

preview

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Norma.uz ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади:

Эътибор беринг
Фармоннинг лойиҳасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Шу боис – ҳаммасини эътиборга оламиз, бироқ барибир якуний тасдиқланган ҳужжатни кутамиз!

Хуллас, 2021 йилда:

  • қўшимча дам олиш кунларини белгилаш: 2 сентябрь, пайшанба, 3 сентябрь, жума.
  • дам олиш кунини 27 март шанбадан  22 март душанбага кунига кўчириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек:

  • 2 январь, шанба, 4 сентябрь, шанба ва 22 март, душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади;
  • бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади;
  • ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш куни қўшилади;
  • ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак;
  • бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда қўшимча дам олиш куни меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.

Norma.uz материаллари асосида