Полезное для бухгалтера в ноябре:
Реализация қилиш бўйича маълумотларни қандай қилиб масофадан йиғиш мумкин
Онлайн-НКМга ўтиш назорат-касса дафтарини юритиш ва ҳар кунлик Z-ҳисоботларни ечиш каби ҳаракатлардан бутунлай воз кечиш имконини берди . Реализация қилиш бўйича маълумотларни тезкор равишда ва масофадан олиш мумкин.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги янги функционал ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШАБАЕВ гапириб берди:
- Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланувчи ташкилотлар бухгалтерлари my.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги тегишли сервислардан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун:
- кабинетнинг “Хизматлар” бўлимида “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисидаги ахборот” модулини топиш ва унга босиш керак.
Фойдаланувчи онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг фискал модулидан олинган ҳисоботларга кириш имкониятини олади: “Касса чеклари бўйича тушум”, Тушум бўйича ҳисобот”, “Z-ҳисобот”, “Савдо шохобчалари бўйича тушум”. Уларнинг ҳар бирига ҳавола тўғри келади, уларнинг барчаси саҳифанинг юқори қисмида жойлашган.
Зарур ахборот олиш борасидаги кейинги мажбурий қадам фильтр ҳисобланади, у ҳаволалар қаторининг остида жойлашган.
Тегишли майдонда сиз у бўйича ахборот олмоқчи бўлган фискал модулнинг серия рақамини кўрсатинг. Бунда рақамни қўлда киритиш шарт эмас - фискал модулларнинг серия рақамларининг тушувчи рўйхатидан сизнинг ташкилотингизга рўйхатдан ўтказилганларини танлаш кифоя.
Шунингдек ахборот зарур бўлган даврни кўрсатинг. Масалан: 2020 йил 1 сентябрдан 1 октябрга қадар. Ҳисоботнинг турига боғлиқ ҳолда фильтрда қўшимча шартлар пайдо бўлиши мумкин. Масалан – у бўйича сўров олмоқчи бўлган савдо шохобчасини кўрсатиш.
Шундан кейин “Излаш” тугмасига босинг. Экраннинг қуйи қисмида изланаётган ахборот пайдо бўлади, уни Excel форматида юклаб олиш мумкин.
Яқин келажакда бошқа параметрлар бўйича таҳлил олиш ҳам автоматлаштирилади. Масалан, муайян товарнинг юқори даражада талаб этилганлигини кузатиб бориш имконини берадиган ҳар бир товар бўйича ҳисобот олиш мумкин бўлади.
Шахсий кабинетда танланган ҳисобот даври учун ҳар бир кун кесимида тушумлар бўйича ахборотни ва ҳисобот даври якунини олиш имконини берадиган ҳавола мавжуд.
Натижалар нақд шаклда тушум, терминал бўйича тушум, тушумнинг жами суммаси ҚҚС билан, ҚҚС суммаси каби мезонлар бўйича уриб берилади. Бу бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш лозим бўлган ҳар ой якунида жуда талаб этилади. Шунчаки ушбу маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактура бланкасига ўтказиш зарур бўлади.
Тўлов терминаллари орқали қабул қилинган тўловлар учун тўлов терминаллари чеклари билан бирга сотиб олувчиларга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини бериш шартлигини эслатиб ўтиш ўринлидир .
Шунингдек ушбу ҳисоботда чеклар сони, харид қилинган товарларнинг қайтарилиши, сотиб олувчиларга тақдим этилган дисконт ва чегирмалар ҳақида ахборот мавжуд. Бироқ ушбу маълумотлар кўпроқ маркетологлар ва тижорат директорлари учун зарур.
“Z-ҳисобот” ҳаволасига тўхталиб ўтишни хоҳлардим... Эътибор қаратинг, бу биз учун одатий бўлган, кун учун натижаларни акс эттирган ва ҳар куни кассир-операционистнинг дафтарида қайд этилган фискал хотирали НКМ бўйича Z-ҳисобот эмас. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассада тадбиркорнинг ўзи сотишлар бўйича ҳисобот олишни хоҳлаган даврни ўрнатади. Моҳиятан, Z-ҳисобот назорат функцияларини йўқотди, савдо шохобчасининг муайян давр учун иш самарадорлигини баҳолаш имконини берадиган тадбиркорнинг дастаги бўлиб қолди.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади