ЭҲФда тўлдирилиши мажбурий бўлган янги устун пайдо бўлади

preview

Тадбиркорлар товар кодини товарларнинг Ягона каталоги бўйича аниқлайдилар ва уни ҳисобварақ-фактураларда кўрсатадилар. Бунинг учун зарур бўлган сервис яқин 2-3 кунда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ишга туширилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нодиржон АҲМАДЖОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

- Бу янгилик товарлар ҳисоби тизими ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш учун зарур. Ва биз бунга яқин икки-уч ой давомида босқичма-босқич келамиз.

Биринчи босқичда my.soliq.uz да Товарларнинг ягона каталогига мувофиқ товарнинг кодини аниқлаш имконини берадиган сервис пайдо бўлади.

Ягона каталог ТИФ ТН кодлари асосида ишлаб чиқилган ва яқин вақтда тасдиқланади. Ҳозирги вақтда уни ҚҲТБТ порталида – ВМҚ лойиҳасига иловаларда кўриш мумкин.

Бугунги кунда савдода 100 млн дан ортиқ товарлар номлари қўлланилмоқда. Айнан битта ичимлик, мисол учун, турли идишларга қадоқланган ичимлик қадоғининг литражига боғлиқ ҳолда мустақил номенклатура бирлиги сифатида ҳисобланмоқда. Бизнинг каталогимизда биринчи босқичда барча товар позициялари кенгайтирилган бўлади. Хусусан, “салқин ичимликлар” позицияси ишлаб чиқарувчиси, номи, рецептураси, таркиби ва қадоғидан қатъи назар барча салқин ичимликларни бирлаштиради.

Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи товар кодини Товарларнинг ягона каталогида қуйидаги учта усулдан бири орқали аниқлаши мумкин:

  • “ақлли излаш” тизими орқали. Бунинг учун ўзбек ёки рус тилида товарнинг номини (минерал сув, печенье, сарёғ ва ҳ.к.) киритиш зарур;
  • Товарларларинг ягона каталоги рўйхатида;
  • товар қадоғидаги штрих коди ёрдамида. Бу ҳолда қулай бўлиши учун штрих кодларини сканерлашдан фойдаланиш мумкин.

Штрих коди билан ҳозирча муаммолар бўлиши мумкин, сабаби айрим товарларда у мавжуд эмас ёки шунчаки маъно англатмайдиган ичи бўш расм тасвирланган. Излашнинг ушбу усули товарга штрих коди GS1 халқаро тизими томонидан берилган тақдирда ишлайди.

Иккинчи босқичда ҳисобварақ-фактураларда қўшимча равишда махсус сатр пайдо бўлади, унга Товарларнинг ягона каталогига мувофиқ товар кодини киритиш лозим бўлади.

Сервис ишга туширилиши ҳақида ДСҚнинг расмий ресурсларида қўшимча хабар берилади.

Истиқболда товарларни маркировка қилиш тизимини жорий этиш билан биз шунга эришамизки, товарлар ҳисоби анча аниқ бўлади, ҳар бир бирлик ҳаракатини ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан пировард сотиб олувчигача кузатиб бориш имконини беради.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади