Қандай қилиб банк иш кунига боғлиқ бўлмаслик мумкин

preview

Тадбиркорлик субъектлари ҳар қандай вақтда, қулай ва зарур пайтда пул ўтказиш йўли билан ўзаро ҳисоб-китобларни, шунингдек бюджетга тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бу имкониятдан қандай фойдаланиш ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти бошқарма бошлиғи Умид СОБИРОВ гапириб берди:

- Мураккаб жойи йўқ. Тадбиркорлик субъекти унга хизмат кўрсатадиган банкнинг масофадан банк хизмати кўрсатиш тизимига («Банк-мижоз», «Интернет Банкинг» ёки «Мобиль банкинг») уланган бўлиши етарли.

Масофадан банк хизмати кўрсатиш иловасида лаҳзалик тўловлар тизими орқали жўнатиш учун тўлов топшириқномасини шакллантириш имконини берадиган хизматни танлаш зарур. Қолганида тартиб-таомил  тўлов топшириқномасини шакллантиришнинг оддий тартиб-таомилидан ҳеч фарқ қилмайди. “Жўнатиш” тугмасига босгандан кейин сизнинг контрагентингиз онлайн режимида, деярли бир лаҳзада пулларни олади.

Лаҳзалик тўловлар тизимининг одатдаги тизимдан муҳим фарқи шундаки, тўловларни ҳафта куни, жумладан дам олиш кунларидан қатъи назар сутканинг исталган вақтида амалга ошириш мумкин.

Ҳозирги вақтда тизим  оммабоп бўлиб бормоқда, сабаби фақатгина жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб тўлақонли ишлай бошлади. Бу вақтга келиб унга мамлакатимизнинг барча банкларини улаш жараёни ниҳоясига етди. Бюджет ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва бюджетга мажбурий тўловларни (солиқлар, йиғимлар ва ҳ.к.) амалга ошириш имконияти яратилди.

2020 йил февралдан ноябрга қадар бўлган даврда тизим орқали 83,6 трлн сўмдан зиёд 3,5 млн транзакциялар  амалга оширилди. Шуниси эътиборлики, улардан 5,8 трлн сўмлик 260 минг транзакциялар соат 17:00 дан 09:00 гача амалга оширилган.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади