IV чоракда кимларда кузатув ўтказилади?

preview

Давлат статистика қўмитаси сайтинингТанланма кузатув”  бўлимида 2020 йилнинг IV чорагида танланма кузатувга тушган кичик корхона ва микрофирмаларнинг рўйхати эълон қилинган.

Агар сиз – шу рўйхатда бўлсангиз, ЭРИ билан тасдиқланган тегишли кузатув сўровномаларини электрон шаклда тақдим этинг:

  • 1-KB kuzatuv – товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
  • 2-KB kuzatuv – янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
  • 3-KB kuzatuv – ўтган йилда тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

IV чорак учун давлат статистика кузатуви сўровномаларини 2021 йил 2 январдан кечиктирмай корхона жойлашган жойдаги статистика органларига тақдим этиш зарур. 07.05.2020 йилдаги янгиланган версиясини ҳисобга олган ҳолда eStat 3.0 дастуридан фойдаланинг.

Қуйидаги телефон рақамлари (+71) 203-88-09, (+71) 203-88-29 орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

Татьяна ЛИМАРЕВА.