Ер солиғи бўйича коэффициентларсиз нима қилиш мумкин?

preview

2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича биринчи тўловларнинг муддати 9 январда тугайди (дам олиш куни ва 11 январга кўчиришни инобатга олган ҳолда). Бироқ ҳануз тўловни ҳисоблаб чиқариш имконини берадиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар эълон қилинмаган.

ДСИ ходимлари бухгалтерларнинг саволларига жавоб берган ҳолда - қўшимча тушунтиришларсиз 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонун билан тасдиқланган базавий ставкаларни беришяпти. Бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:


- 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасининг аниқ миқдори янги тартибда - қуйидагилар томонидан тасдиқланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда белгиланиши керак:

  • Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган;
  • туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган.

Яъни юридик шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқнинг охирги (аниқ) ставкаси қуйидаги формула бўйича ҳисолаб чиқарилади:

Базавий ставка Коэффициент Х, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган,  Коэффициент Х туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган Коэффициент.

Базавий ставкалар 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонунга 23-иловада ҳам тасдиқланган:

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)

Тошкент ш.

1 зона

208,2

2 зона

166,5

3 зона

124,9

4 зона

83,3

5 зона

41,6

Қорақалпоғистон Республикаси

26,2

Андижон вилояти

33,0

Бухоро вилояти

26,7

Жиззах вилояти

26,7

Қашқадарё вилояти

26,7

Навоий вилояти

26,7

Наманган вилояти

33,0

Самарқанд вилояти

33,0

Сурхондарё вилояти

23,5

Сирдарё вилояти

20,8

Тошкент вилояти

27,6

Фарғона вилояти

26,7

Хоразм вилояти

26,7

Бироқ кенгашлар 2021 йил учун коэффициентларни 31 декабрга қадар тасдиқлашга улгуришмади, сабаби қонун 30 декабрда қабул қилинган.

Камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, фикримча - тез амалга ошмайдиган жараён, ер солиғи бўйича биринчи тўловларни эса тадбиркорлик субъектлари кўчиришни инобатга олган ҳолда - 11 январда амалга оширишлари керак. Бундай хулоса чиқади: бу йил солиқни базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқариш қолади.

Яна бир бор таъкидлашни истайманки, бу менниг шахсий нуқтаи назаримдир. Бу масала бўйича ДСҚнинг расмий тушунтиришини ҳам эшитишни хоҳлардим. Регуляторда вазиятга бошқача қараш ва ундан чиқиш йўли бўлиши мумкин. Лекин ҳануз бу борада ҳеч қандай баёнот берилмади.

Умид қиламанки, яқин соатларда биз ҳамма риоя қилиши даркор бўладиган давлат органларининг расмий позициясини кўрамиз.

Қонун 30 декабрда эълон қилинганлигини ва коэффициентлар бўйича қарор қабул қилиш учун вақт қолмаганлигини инобатга олган ҳолда, бу йили оширувчи коэффициентларни қўлламаслик маъқул бўларди. Бунда ноқулай иқтисодий ҳолатга эга туманларга камайтирувчи коэффициентни қўллашга рухсат бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Бундай туманлар рўйхатини, албатта, ваколатли давлат органлари ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


Таҳририят изоҳи:
buxgalter.uz мазкур масала бўйича қўшимча тушунтиришлар юзасидан Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилди. Расмий жавобни дарҳол эълон қиламиз.

Олег ГАЕВОЙ томонидан тайёрланган