6 январь - инвестициялар бўйича статистика ҳисоботини топширишнинг сўнгги куни

preview

Илгари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали Давстатқўм 2020 йил учун 1-ID шаклига асосан жалб қилинган ва ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот топшириш муддатлари 7 январга қадар узайтирилганлиги тўғрисида билдиришномани йўллади. Buxgalter.uz айрим ўзига хос жиҳатларни аниқлаштирди.

Узайтириш янги йил байрами ва бухгалтерлар учун зарур қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз,1-ID шакли бўйича ҳисоботни корхоналар ҳар чоракда ва ҳар йили - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар топширадилар.

Ҳисоботни юридик шахслар - инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ижрочилари тақдим этадилар.

Ҳисоботни онлайн топшириш мумкин. Ҳисобот бланкаси ва уни тўлдириш бўйича тушунтириш - бу ерда. Статистика ҳисоботларининг бутун рўйхатидан шахсий кабинетда Estat 3.0 дастурида фойдаланиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун ЭРИ калити зарур.

Эътибор беринг!
Давстатқўм хабарига асосан “Ҳисоботлар рўйхати” базаси янгиланмоқда. Ҳисобот шакллари ва уни тақдим этадиган субъектлар рўйхати ойлик ва чораклик ҳисоботлар тақдим этиш муддатидан 15 кун олдин, йиллик ҳисоботлар учун - 1 февралда эълон қилинади.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади