Статистика ҳисоботининг янгиланган шаклларини қаердан олиш мумкин?

preview

Кўп бухгалтерлар 2020 йил учун йиллик солиқ ва молиявий ҳисобот устида ишлашни бошлашган. Ва  албатта, бунинг учун уларга статистика ҳисоботининг долзарб шакллари зарур. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.

Давстатқўмнинг сайтида eStat 3.0 дастурини янгилаш чиқди - 25.12.2020 йилдаги версия. Унда 2021 йил учун статистика ҳисоботининг янги шакллари ва 2020 йил учун - йиллик ҳисоботнинг янги  шакллари, масалан 1 kb-shakli пайдо бўлиши учун:

1) сизнинг ШКга тўғри келадиган янгиланган версияни юклаб олинг:

  • eStat 3.0 дастури (3.0-версия);
  • eStat 3.0 дастури (3.0-версия) (Windows XP учун);

2) янгилашни ўрнатинг. Зарурат бўлганда фойдаланувчи учун қўлланмадан фойдаланинг;

3) шундан кейин eStat 3.0 дастурига - шакллар шаблонлари каталогига киринг ва корхона фаолияти соҳасига мос статистика ҳисоботи тоифасини танланг. Масалан - “Ишбилармонлик муҳитини кузатиш, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси”. Ва ҳисоботлар рўйхатидан - сизнинг ташкилотингизга маслаҳат берилган ҳисоботни, мисол учун - 1 kb-shakli нинг йиллик шаклини. Ҳисоботлар рўйхатида у «1 kb» номи остида белгиланган.

4) “Янгилаш” тугмасига босинг, шундан кейин эса “Юклаш” тугмасига босинг. Агар сиз - янги корхона бўлсангиз ёки сиз айнан қандай статистика ҳисоботини топширишингиз борасида шубҳангиз бўлса, шахсий кабинет хизматидан (stat.uz сайтининг қуйи бўлими “Тадбиркорлар учун ахборот”) фойдаланинг ва ушбу жиҳатларни аниқлаб олинг:

  • сизнинг ташкилотингиз ЭРИсини танланг (кўрсатинг). ЭРИ танлангандан кейин СТИР майдони автоматик тарзда тўлдирилади;
  • “Кириш” тугмасига босинг. Сизда ҳисоботлар рўйхати сизнинг корхонангиз улар бўйича статистика органларига ҳисобот топшириши керак бўлган муддатлар билан очилади.

Қўшимча маълумотларни (71) 203-88-09, (71) 203-88-29 телефон рақамлари орқали ҳам олиш мумкин.

Татьяна ЛИМАРЕВА