ЖШДС ҳисоб-китобини тўлдириш ва солиқни тўлашда қандай қилиб хатоларнинг олди олинади

preview

ЖШДС ҳисоб-китобининг электрон шаклига янги сатр киритилди. My.soliq.uz да шахсий кабинетда ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда эса янги ҳисобварақ қўшилди. Ушбу янгиликларнинг моҳияти ва улар билан қандай муносабатда бўлишни buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди:

Ҳисоб-китоб шаклида нима ўзгарди?

ЖШДС ҳисоб-китобининг шаклига - ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромадни акс эттириш учун янги 0110-сатр қўшилди. У ДСҚнинг 06.05.2019 йилдаги “Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги  ҳисобини  юритишнинг   марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ киритилди.

0110-сатр бўйича маълумотлар қўлда тегишинча, 5 ва 6-устунлар бўйича киритилади.

Ҳисобот жўнатилиши учун 0110-сатрнинг маълумотлари Ҳисоб-китобга 5-илованинг 7-устуни маълумотларига тўғри келиши керак.


Тўлов топшириқномаси шаклида нима ўзгарди?

“Ҳисоб рақамини танлаш” сатрида (ўнгда - “Ғазначилик шахсий ҳисобварақ” устуни ёнида жойлашган) яна битта ҳисобварақ қўшилди (илгари учта бўлган, ҳозир - тўртта). Бу энди ҚҚС тўловчиларга Тошкент шаҳар ДСБда хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ.

Илгаригидек, ушбу устун “Солиқ турларини янгилаш” тугмасига босгандан кейин ва ЖШДС тўловчиси томонидан “Солиқ турлари”  сатрида тўлов топшириқномаси фильрини танлашда автоматик тарзда тўлдирилади. Истисно - солиқ тўловчи ундан мол-мулкни ижарага олган жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаш ҳолати. Бу ҳолда тушувчи ёрдамдан “23402-252 Жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага олиш”ни танлаш зарур.

Эслатиб ўтамиз: солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг функционали бугунги кунда солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномаларини шакллантиришнинг энг қулай усули бўлиб қолмоқда. У керакли ҳисобварақни аниқлашда хатоларни олдини олиш имконини беради.

Олег ГАЕВОЙ,
Виктория БЕЗГИНА
тайёрлашди