Маслаҳатлар

Ваколатхона ҳисобот топшириши зарурми

19.02.2021

“Ваколатхона штатида норезидент бўлган ходимлар бор. Тижорат фаолиятини амага оширмаймиз. Ўзбекистонда бундай ходимлар томонидан олинган даромадлардан қандай солиқлар ва қандай ставкалар бўйича тўланади? Ваколатхона қандай ҳисоботларни топширади?”

Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲ

- Ваколатхона ходимларга даромад тўлаш манбаи сифатида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва тўлаши керак  .

Норезидент бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекстонда олган даромадларига тўлов манбаида чегиришларсиз - СКнинг 382-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича солиқ солинади. Улар томонидан Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадларга Ўзбекистонда солиқ солинмайди.

Эътибор беринг!
Жисмоний шахснинг солиқ резидентлиги унинг кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида Ўзбекистонда бўлишига боғлиқ, ҳатто шахс - бошқа давлат фуқароси бўлган тақдирда ҳам . Агар жисмоний шахс ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда бўлса, у солиқ резиденти ҳисобланади. Қўшимча ахборотни бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Ўзбекистон резидентлари бўлган чет элликлар ЖШДСни умумий тартибда тўлайдилар .

Эътибор беринг!
СКнинг 391-моддаси 6-қисмига асосан солиқ даврида резидент мақомини олган солиқ тўловчи ушбу солиқ даврида норезидент мақомида тўлаган солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилишга ва қайтариб олишга ҳақли.

Солиқ органи солиқ суммасини солиқ тўловчининг яшаш жойи (турган жойи) бўйича - у СКнинг 397-моддасида белгиланган тартибда жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширганда қайтарилади. Декларацияга ушбу солиқ даврида резидентнинг мақомини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш зарур. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Резидентлар томонидан Ўзбекистондан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларга даромадлар тўғрисидаги декларация асосида чет давлатлар ҳукуматлари билан имзоланган иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимларни инобатга олган ҳолда солиқ солинади  .

Эътибор беринг!
Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган ваколатхоналар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга харажатларга - ижтимоий солиқ солинади .

Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчилари ҳисобланмайди .  Бироқ улар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этиш ҳуқуқига эгалар .


Ҳисобот

Ўзбекистонда аккредитация қилинган ваколатхона қуйидаги солиқ ҳисоботини тақдим этади:

1) ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари. Топшириш муддати :

  • ҳар ойда - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай  ;
  • йил якунлари бўйича - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар   .

Солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун ичида ДСХОга тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этиш зарур (агар мавжуд бўлса) ;

2) ШЖБПҲ реестри - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 кунига қадар .

ФКнинг 47-моддасига асосан ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди.

Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистонда акрредитация қилиш ва  фаолиятини ташкил этиш тартиби 23.10.2000 йилдаги 410-сон ВМҚда белгиланган.

Ваколатхоналар хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдилар, бундан Ўзбекистон ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга чет эл авиакомпаниялари ваколатхоналари мустасно. Чет эл авиакомпанияси ваколатхонаси доимий муассаса деб эътироф этилади.


Ваколатхоналар молиявий ҳисобот топширишилар керакми

Муаллиф фикри: керак эмас, сабаби БҲМСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт эмас . Улар бухгалтерия ҳисобини уларни ташкил этган шахсларнинг ҳисоб сиёсатига ва солиқ ҳисобини - СКнинг 7-бобига мувофиқ юритадилар . Амалиётда бошқа мутахассисларда мазкур масала бўйича ўзгача фикр бўлиши мумкин.

Статистика ҳисоботи бўйича - шунга ўхшаш. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши шахсий кабинет хизматидан фойдаланган ҳолда ушбу жиҳатни аниқлаштиришни тавсия қиламиз (stat.uz сайтининг пастдаги бўлимида “Тадбиркорлар учун ахборот”):

  • ташкилотингизнинг ЭРИни танланг (кўрсатинг). ЭРИ танлангандан кейин СТИР майдони автоматик тарзда тўлдирилади;
  • “Кириш” тугмасига босинг. Агар статистика ҳисоботи назарда тутилган бўлса, муддатлари билан ҳисоботлар рўйхати очилади.

Ваколатхона бошлиғи аккредитация қилувчи органга белгиланган шаклда ваколатхона фаолияти тўғрисида ҳар йили бир марта ахборот юборади.



Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь