Маслаҳатлар

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига янгиланган 5 ва 6-иловалар қандай тўлдирилади (қадамма-қадам йўриқнома)

10.03.2021

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича электрон ҳисоботга ўзгартиришлар киритилди. Улар 5 ва 6-иловаларга дахл қилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. 5 ва 6-иловаларни ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри тўлдиришни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди:


- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича шакллар ДСҚ қарори билан тасдиқланган, АВ рўйхат рақами №3221, 24.02.2020 й.

Бунда унинг электрон версиясига 3 март куни қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

1) 5-илова қуйидаги устунлар билан тўлдирилди:

  • “Ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати (1- ишлайди, 2-меҳнат шартномаси бекор қилинган, фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома ёки қурилиш компаниялари томонидан шартнома билан расмийлаштирилмаган ёлланган ходимлар)”;
  • “Контракт шакли (1-меҳнат шартномаси: асосий, 2-меҳнат шартномаси: ўриндош, 3-фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси, 4- қурилиш компаниялари томонидан шартнома билан расмийлаштирилмаган ёлланган ходимлар)”;
  • “Иш вақти (0,25; 0,5; 1ставкада ва ҳ.к.)”.

2) 6-илова қуйидаги устун билан тўлдирилди:

  • “Даромад тури (1-мулкий, 2-моддий наф тарзида, 3-бошқа)”.

5 ва 6-иловаларни шартли мисолда тўлдирамиз. Тўлдириш учун бизга қуйидаги бухгалтерлик ва кадрларга оид ҳужжатлар талаб қилинади:

  • ҳисоб-китоб қайдномаси;
  • меҳнат шартномалари (контрактлар) ёки ходимларнинг шахсий карточкалари;
  • жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар;
  • иш вақтини ҳисобга олиш табели;
  • меҳнат шартномасини бекор қилишга оид буйруқлар ва ҳ.к.

Агар жисмоний шахслар тўғрисидаги барча ахборот бухгалтерлик дастурига (1С, 1UZ ёки бошқа) ўз вақтида киритилса ва кадрларга оид ҳужжатларни (қабул қилиш, ишдан бўшатиш, ўтказиш, шартномаларнинг мезонлари ва турлари - меҳнат, ФҲХ;  ходим - асосий, ўриндош ва ҳ.к.) ўз ичига олса, бу янгиланган ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришда бухгалтернинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради. Агарда - бундай қилинмаса, бухгалтерлик ва кадрларга оид ҳужжатларни солиштириш, жисмоний шахслар билан тузилган барча шартномаларни кўтариш, уларнинг мезонларини текширишга тўғри келади ва ҳ.к.

Бу катта меҳнат ва бухгалтерия хизматининг вақтини олади, бироқ бусиз Ҳисоб-китобга янгиланган иловаларни тўғри тўлдириб бўлмайди.

Шунингдек, дастурчиларга бухгалтерлик дастурида тегишли созлашни амалга ошириш юзасидан мурожаат қилиш мумкин, у ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5 ва 6-иловаларнинг янги устунларини автоматик тарзда тўплаш имконини беради.

Мисол

Корхонада солиқ даври бошидан (2021 йил январь–март)  15 нафар жисмоний шахслар даромадлар олишди. Улардан:

  • асосий иш жойи бўйича 9 нафар жисмоний шахслар:

- 6 нафар ходимлар  1,0 ставкада;
- 2 нафар ходимлар  0,8 ставкада;
- 1,0 ставкада ишлаган 1 нафар ходим февралда бўшатилган;

  • ташқи ўриндошлар:

- 2 нафар ходимлар 0,5 ва 0,25 ставкада;

  • ФҲХ шартнома бўйича - 3 нафар жисмоний шахслар.

Шунингдек, корхона қуйидагиларни ижарага олган:

  • йил бошидан - корхона ходими ҳисобланмаган жисмоний шахсдан нотурар жой биноси. 250 кв.м майдонга эга мол-мулк Бухоро шаҳрида жойлашган. Ҳар ойлик ижара ҳақи - 5 млн сўм;
  • февралдан бошлаб - ходимлардан иккита енгил автомобилни, ҳар бир автомобиль учун ҳар ойлик ижара ҳақи - 750 000 сўм.

2021 йил январь-март учун қуйидаги даромадлар ҳисобланди:

т/р

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад (СК 371-м)

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромад (СК 375-377-м

Йил бошидан даромад, жами:

Ҳисобот даври учун даромад

Йил бошидан даромад, жами:

Ҳисобот даври учун даромад

Мулкий даромад

Бошқа даромад –моддий ёрдам

1

1-ходим

9 000 000

3 000 000

1 000 000

1 000 000

2

2-ходим

7 500 000

2 500 000

1 000 000

1 000 000

3

3-ходим

7 500 000

2 500 000

2 500 000

750 000

1 000 000

4

4-ходим

6 600 000

2 200 000

1 000 000

1 000 000

5

5-ходим

6 600 000

2 200 000

1 000 000

1 000 000

6

6-ходим

6 600 000

2 200 000

1 000 000

1 000 000

7

7-ходим

4 800 000

1 600 000

2 500 000

750 000

1 000 000

8

8-ходим

4 800 000

1 600 000

1 000 000

1 000 000

9

9-ходим

5 000 000

0

1 000 000

1 000 000

10

Ўриндош ходим

3 600 000

1 200 000

1 000 000

1 000 000

11

Ўриндош ходим

1 800 000

600 000

1 000 000

1 000 000

12

Жисмоний шахс ФҲШ бўйича ижрочи

5 000 000

3 000 000

13

Жисмоний шахс ФҲШ бўйича ижрочи

6 000 000

2 500 000

14

Жисмоний шахс ФҲШ бўйича ижрочи

4 000 000

1 800 000

15

Жисмоний шахс- ижарага берувчи

15 000 000

5 000 000

Жами:

78 800 000

26 900 000

 

6 500 000

11 000 000

5-иловада қуйидагиларни кўрсатинг:

  • 1-устунда – тартиб рақами;
  • 2-устунда – жисмоний шахснинг Ф.И.О.;
  • 3-устунда – жисмоний шахснинг лавозими;
  • 4-устунда – жисмоний шахснинг СТИРи;
  • 5-устунда – жисмоний шахснинг ЖШШИР (ШЖБПҲ);                                   
  • 6-устунда – ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати. Агар ходим ҳисобот даврида ишлаётган бўлса, 1 рақами қўйилади, меҳнат шартномасини (ФҲХ шартнома ёки қурилиш компаниялари томонидан шартнома билан расмийлаштирилмаган ёлланган ходимлар) бекор қилишда - 2 рақами қўйилади;
  • 7-устунда – контракт шакли. Бунинг учун ходим билан тузилган контракт шаклидан келиб чиққан ҳолда тегишли рақамни қўйиш зарур:

Контракт шакли

Рақам

Асосий иш жойи бўйича

1

Ўриндошлик асосида

2

ФҲХ шартнома

3

Қурилиш компаниясида контрактсиз ёллашда

4

  • 8-устунда – меҳнат шартномаси бўйича ходимнинг иш вақти (0,25;  0,5;  0,75; 1 ставкада ва ҳ.к.);
  • 9 ва 10-устунларда – имтиёзлар ва солиқларни чегирмаган ҳолда ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар.

10-устундаги даромадларнинг жами суммаси ҳисоб-китобнинг 011-сатрида кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;

  • 11 ва 12-устунларда - ЖШДС ШЖБПҲга бадалларни ҳисобга олган ҳолда.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-илова 

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида ахборот


т/р

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати

Контрактнинг шакли

Иш вақти

Ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси

Улардан ҳисобот даврида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Жами ҳисобланган солиқ суммаси

Улардан ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммаси

ЖАМИ

78 800 000

26 900 000

9 456 000

3 228 000

1

2

6

7

8

9

10

11

12

1

1-ходим

1

1

1

9 000 000

3 000 000

1 080 000

360 000

2

2-ходим

1

1

1

7 500 000

2 500 000

900 000

300 000

3

3-ходим

1

1

1

7 500 000

2 500 000

900 000

300 000

4

4-ходим

1

1

1

6 600 000

2 200 000

792 000

264 000

5

5-ходим

1

1

1

6 600 000

2 200 000

792 000

264 000

6

6-ходим

1

1

1

6 600 000

2 200 000

792 000

264 000

7

7-ходим

1

1

0,8

4 800 000

1 600 000

576 000

192 000

8

8-ходим

1

1

0,8

4 800 000

1 600 000

576 000

192 000

9

9-ходим

2

5 000 000

0

600 000

0

10

10-ходим

1

2

0,5

3 600 000

1 200 000

432 000

144 000

11

11-ходим

1

2

0,25

1 800 000

600 000

216 000

72 000

12

Ижрочи

1

3

5 000 000

3 000 000

600 000

360 000

13

Ижрочи

1

3

6 000 000

2 500 000

720 000

300 000

14

Ижрочи

1

3

4 000 000

1 800 000

480 000

216 000

Эътибор беринг
Агар ходим, масалан, ҳам меҳнат шартномаси бўйича ишласа, ҳам яна ФҲХ шартнома асосида корхонага муайян хизматлар кўрсатса, унинг даромадларини 5-илованинг иккита сатрида - контрактларнинг 1 ва 3 рақамли коди бўйича кўрсатиш зарур бўлади.

6-иловада СКнинг 375 (дивидендлар ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддаларига асосан даромад ҳисобланган жисмоний шахсларнинг рўйхати акс эттирилади.


Қуйидагиларни кўрсатинг:

  • 1-устунда – тартиб рақамини;
  • 2-устунда – жисмоний шахснинг Ф.И.О.ни;
  • 3-устунда – жисмоний шахснинг СТИРи;
  • 4-устунда – солиқ давридан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларнинг барча суммасини. 4-устундаги жами сумма Ҳисоб-китобнинг 012-сатридаги суммага тенг бўлиши керак;
  • 5-устунда – ҳисобот даврида ҳисобланган даромадлар суммасини;
  • 6-устунда – ҳисобланган даромаднинг турини.


Даромаднинг турини рақамлаш ёрдамида кўрсатинг:

1 – мулкий даромад  (фоизлар ва дивидендлардан ташқари),

2 – моддий наф тарзидаги даромад ;

3 – бошқа даромад .

Агар жисмоний шахсга даромаднинг иккита ёки учта тури ҳисобланса, ҳар бири алоҳида акс эттирилади;

  • 7–8-сатрларда – ҳисобланган ЖШДС суммаси.

Агар солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад олган ва солиқни мустақил равишда тўлаш тўғрисида ариза тақдим этган бўлса, 8-устунда 0 рақамини кўрсатинг. Даромад суммасини эса - Ҳисоб-китобнинг 0121-сатрида кўрсатинг.


Изоҳ.

  1. Мисолнинг шартларига биноан корхона ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам тўлади ва асосий иш жойи бўйича ҳисобда бўлган ходимларнинг даромадларига 4,22 МҲЭКМ доирасида солиқдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллади.

Даромаднинг имтиёзли суммаси 9 млн сўмни ташкил этди, уни 2-илова “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси”да кўрсатиш зарур.

  1. 3 ва 7-ходимлар солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромаднинг иккита турини олишди. Шу боис уларни алоҳида акс эттирамиз:
  • мулкий даромад – даромад тури – 1;
  • бошқа даромад – даромад тури – 3.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-илова

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий даромадлар (дивидендлар ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги даромадлар, бошқа даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида ахборот


т/р

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

Улардан ҳисобот даврида ҳисобланган даромадлар суммаси

Даромад турлари

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Ҳисобланган солиқнинг умумий суммаси

Улардан ҳисобот даври учун ҳисобланган солиқ суммаси

ЖАМИ

29 000 000,00

17 500 000,00

 

2 400 000,00

1 020 000,00

1

2

4

5

6

7

8

1

1-ходим

1 000 000

1 000 000

3

2

2- ходим

1 000 000

1 000 000

3

3

3- ходим

1 000 000

1 000 000

3

4

3- ходим

1 500 000

750 000

1

180 000,00

90 000,00

5

4- ходим

1 000 000

1 000 000

3

6

5- ходим

1 000 000

1 000 000

3

7

6- ходим

1 000 000

1 000 000

3

8

7- ходим

1 000 000

1 000 000

3

9

7- ходим

1 500 000

750 000

1

180 000,00

90 000,00

10

8- ходим

1 000 000

1 000 000

3

11

9- ходим

1 000 000

1 000 000

3

12

Ўриндош ходим

1 000 000

1 000 000

3

120 000,00

120 000,00

13

Ўриндош ходим

1 000 000

1 000 000

3

120 000,00

120 000,00

14

Жисмоний шахс- ижарага берувчи

15 000 000

5 000 000

1

1 800 000,00

600 000,00

Шунингдек, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботи таркибига янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” киритилди. Мазкур илова қурилиш хизматлари кўрсатиладиган корхоналар томонидан тўлдирилади. Уни тўлдириш тартиби ҳақида яқин вақтдаги материалларимизда ўқинг.

Эътибор беринг!
ДСҚ матбуот хизматида аниқлаштиришларича, ҳисобот шаклига ўзгартиришлар киритилгунига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топширган солиқ тўловчилар аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт эмас, сабаби Ҳисоб-китоб ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

Бунда, агар аниқлаштирилган ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш зарурати юзага келса, масалан 2021 йил январь учун, у ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича 11101_12 код билан янги шакл бўйича тақдим этилади, сабаби 11101_11 код билан эски шакл тизимдан чиқариб ташланган.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь