Маслаҳатлар

8 белгили МХИК билан ишлашни қандай бошлаш мумкин

11.03.2021

ДСҚ МХИКни 5 белгилидан 8 белгилига ўтказмоқда. Янгиликлар билан қандай ишлаш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ замонавий солиқ маъмурчилигини жорий этиш бўлими бошлиғи Феруз СУЛТОНОВ гапириб берди:


– Ўзгартиришлар Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификаторини кенгайтириш ва ривожлантириш билан боғлиқ. 8 белгили МХИКни тезкор излаш учун https://tasnif.soliq.uz/classifier/  сайтининг излаш сатрида илгариги 5 белгили кодни бериш етарли. Натижаларда сиз 8 белгили МХИКни оласиз.

Мисол учун, МХИК 08446 “Тўқиш дастгоҳлари”ни олайлик, у “Тўқиш дастгоҳлари: ва бошқалар” (“ўзга” сўзи бўлиши мумкин) номи билан 8 белгилига 08446001 ўтказилган.

Сизга керакли бўлган МХИКни илгаригидек номи, штрих коди ва ИФУТ бўйича излаш мумкин.

Товарни номи билан излашда энг кенг тарқалган хато - ноаниқ мужмал ибора. Масалан, “савдо ускунасини жойлаштириш учун”. Солиқ тўловчи нимани назарда тутганлигини тушуниш мураккаб. Бу масалан, “ижара” ёки “маркетинг” бўйича хизматлар бўлиши мумкин. Агар гап аниқ ускуна турини сотиб олиш ҳақида борса, МХТКни айнан унинг учун излаш зарур (масалан, музлаткич).

Агар тақдим этилган, бироқ ҳали контрагентлар томонидан имзоланмаган 5 белгили кодларни қўллаган ҳолда расмийлаштирилган ЭҲФ мавжуд бўлса, уларни тузатиш зарур эмас. Бироқ янги ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда фақат 8 белгили МХИКлардан фойдаланиш зарур.

Агар излаш натижасида изланган товарлар ва хизматларларнинг номлари мавжуд бўлмаса, иқтисодий ва мантиқий маъноси бўйича энг тўғри келадиганини танлаш ёки - “ўзга” тоифасидан фойдаланиш зарур.

Истиқболда классификатор кенгайтирилади ва тўлдириб борилади.

ЭҲФни янги 8 белгили МХТКдан фойдаланган ҳолда тақдим этиш учун, қуйидаги созлашни амалга оширинг:

1. https://tasnif.soliq.uz/classifier/ ҳаволаси бўйича ўтинг.

2. Юқори ўнг бурчакда “Кабинетга кириш” тугмасига босинг (юридик шахс ёки ЯТТнинг ЭРИ талаб қилинади).

3. Шахсий кабинетда илгари қўшилган танланган товарлар ва хизматлар рўйхатидан барча сақланган 5 белгили кодлар, шунингдек вақтинча 10 белгили кодларни олиб ташланг.

4. Излаш тизими ёрдамида керакли 8 белгили МХИКни топинг. Бунинг учун излаш сатрига қуйидаги параметрлардан бирини киритинг:

  • сизга маълум бўлган 5 белгили кодни;
  • маҳсулотнинг номини (аниқ савдо русумини кўрсатмаган ҳолда киритинг. Масалан, агар сиз мотор мойини реализация қилсангиз, излаш сатрига “мотор мойи”ни киритиш етарли”);
  • GS1 Uzbekistan уюшмаси томонидан берилган товарнинг штрих кодини;
  • ТИФ ТН кодини (ТИФ ТНнинг дастлабки тўртта рақами таснифлашнинг гуруҳи ва синфини очиб беради).

5. Сиз керакли 8 белгили кодни топганингиздан кейин, “Танланганга қўшиш” тугмасини босинг.

Агар сиз турли товарлар ва хизматларни реалиция қилсангиз, буларнинг ҳаммасини ҳар бир позиция бўйича амалга оширинг. Натижада идентификация кодлари ва товарлар ва хизматларнинг номлари рўйхати олинади, уларни сиз ЭҲФнинг тегишли устунини тўлдирган ҳолда танлайсиз.

Эътибор беринг!
tasnif.soliq.uz ва my.soliq.uz порталлари - ЭҲФ операторлари сайтлари сингари интеграцияланган. Агар сиз товарлар/хизматлар МХИКни tasnif.soliq.uz да танланганларга қўшган бўлсангиз, уни my.soliq.uz да ёки ЭҲФ операторлари сайтида қўшиш зарур эмас, у сизларнинг кабинетларингизда автоматик тарзда акс эттирилади.

Созлашни тугаллаш учун ўзингизнинг ЭҲФ операторингиз билан маслаҳатлашинг ва унинг тавсияларини бажаринг.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь