Маслаҳатлар

Қандай қилиб “тузатилган” ЭҲФсиз солиқ базасига ўзгариш киритиш мумкин?

11.03.2021

Бир неча кунки, “Тузатилган” туридаги ҳисобварақ-фактурани жўнатишга уринишда ЭҲФ тизими  хато тўғрисида хабар бермоқда. Дастлабки вақтда экранга тушунтириш чиқарилган: “ДСҚ томонидан рад этилган: “Тузатилган” туридаги ҳисобварақ-фактурани жўнатиш вақтинча тўхтатилган. Ҳужжат хомакилар жилдида сақланган”.  Кейин унинг шакли бирмунча ўзгарди, бироқ моҳияти битта - солиқ тўловчиларда тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш,  яъни солиқ базасига тузатиш киритиш имконияти йўқ. ДСҚ вазиятни ҳеч қандай тарзда шарҳламади. Экспертлар юзага келган вазият Солиқ кодекси нормаларини амалга оширишга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашмоқда.

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси  Гульнара ЭРГАШЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди:


- Дастлабки вақтда биз - техник носозликлар деб ўйладик. Бироқ кеча февраль учун ҳисобварақ-фактура тақдим этишнинг сўнгги куни бўлди ва  илгаригидек ушбу функционалдан фойдаланиш имконияти бўлмади. Солиқ  бўйича Ҳисоб-китобни хатоларсиз топшириш мумкин бўлиши учун солиқ тўловчилар учун у жуда муҳимлигини тушуниш зарур.

СКнинг 257-моддаси қўшимча ва тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактураларни қуйидаги ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш инструменти сифатида кўриб чиқади:

  • товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
  • битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
  • товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда. Ушбу вазиятда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлс, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин;
  • хатоларни тузатиш, шунингдек зарурат бўлганда илгари тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш.

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда бундай ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш қоидалари анча батафсил баён этилган.

Таъкидлашни истардимки, қўшимча ва тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактура - бу қонунчиликда баён этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими функционали. Ва ДСҚ, ЭҲФ тизими регулятори сифатида, солиқ тўловчиларга ушбу инструментлар орқали солиқ базасига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этиши шарт, сабаби бошқа вариант мавжуд эмас.

Эҳтимол, масъул шахслар қабул қилинаётган қарорларни солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш билан асослайдилар. Лекин нима учун бунда виждонли солиқ тўловчилар зарар кўришлари керак?

Фақат СКга зид қарорлар қабул қилинишига нима кўмак берганлигини тахмин қилиш мумкин. Балки, солиқчилар улар билан катта суммаларга тузатиш киритиладиган талай ҳисобварақ-фактураларни кўришаётгандир. Ҳа, ҳақиқатан, амалиётда солиқ тўловчилар буни белгиланган муддатларда ўз пул оқимларини ҳисоблашга улугурмаган тақдирда амалга оширадилар. Ҳисобварақ-фактурани шартли суммага тақдим этишади, кейин эса унга ҳақиқатдаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритадилар. Баъзан тафовутлар, ҳақиқатан, кўп чиқади. Бироқ мен бунда ҳеч қандай ёмон ҳаракатни кўрмаяпман, ахир ушбу солиқ тўловчи барибир маълумотларни киритади ва солиқ базаси ва ҚҚС суммасини яширмайди! Бундан ташқари, у бундай ҳаракатларни тегишли солиқ даврида солиқни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳамда солиқ бўйича Ҳисоб-китобни бир неча марта қайта топширмаслик учун амалга оширади. Бюджет мазкур ҳолда ҳам ҳеч қандай зарар кўрмайди. Агар ҳақиқатан ушбу нормани суиистеъмол қиладиган солиқ тўловчилар мавжуд бўлса, уларни аниқ тарзда аниқлаш ва жазолаш зарур.

Ҳар қандай ҳолда тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани ЭҲФ тизимида тақдим этиш имкониятини тақдим этиш ёки - функционал мавжуд бўлмаган вақтда - Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритишнинг муқобил вариантларини таклиф этиш ва тушунтириш зарур.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь