8-сон БҲХС Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар

preview

Молия вазирлигининг ташаббуси билан “Buxgalter.uz”да ёритилиб келаётган долзарб мавзулардан бири бу — молиявий ҳисоботни МҲХС талаблари асосида тузишга ёрдам берадиган эксперт шарҳларини ва амалий қўлланмаларни кўпайтиришдир. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда молиявий ҳисобот ва аудит бўйича 16 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган МҲХС Фонди экспертлар қўмитаси аъзоси, «FCS Experts» МЧЖ бош директори  Даврон Якубов  8-сон БҲХС Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар бўйича ўз шарҳини берди.


8-сон БҲХС ўз номида қамраб олган учта алоҳида мавзуни ҳисобга олиш ва ёритиб бериш талабларини кўрсатиб беради. Булар:

  1. Ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш, шунингдек ундаги ўзгаришлар;
  2. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар;
  3. Ўтган давр хатолари ва уларни тузатиш.

Юқоридаги ҳар бир мавзуни бирма-бир шарҳлашга ўтишдан олдин, 8-сон БҲХС нинг 1-сон “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” билан боғлиқ жойларини ёритиб ўтиш зарур. Ушбу стандартлар билан бир қаторда “Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асослари”,  менинг фикримча, халқаро стандартлар асосида тузилган молиявий ҳисоботнинг асосий тамойиллари ва омилларини ёритиб беради. Шунинг учун, бу учта хужжатнинг талабларини ва негизини тушунган ҳолда, бошқа махсус стандартларни қўллаш лозим. Масалан, 1-сон БҲХСнинг 7-бандида молиявий ҳисобот учун зарур бўлган ва 8-сон БҲХСга ҳам боғлиқ бўлган “муҳимлик” атамасига таъриф берилган.

Биринчи навбатда, мамлакатимиз учун нисбатан янги бўлган ушбу стандартларни кўп йиллар давомида миллий стандартлар асосида ишлаб келаётган бухгалтерия мутахассислари учун ўз шарҳларимни қиёсий таҳлил қилиб, МҲХСни БҲМСга (Бухгалтерия Ҳисоботининг Миллий Стандартлари) таққослаш асосида кўрсатишни лозим топдим. Иккинчидан, мақола оҳирида ушбу стандартнинг ҳамма талабларини жамловчи, иложи борича қисқа ва лўнда шаклда 1-саҳифали жадвал доирасида хулоса қиламиз.


1. 
Ҳисоб сиёсати.

8-сон БҲХСда ҳисоб сиёсати ва уни танлаш мезонлари, уни қўллаш талаблари, ҳамда ҳисоб сиёсати ўзгарган ҳолатларга тегишли тушунчалар қуйидагича:

 

8-сон БҲХС

1-сон БҲМС

Ўхшашлик ва фарқлар борасида шарҳлар

 

Ҳисоб сиёсати тушунчасининг таърифи

5-банд. Ҳисоб сиёсати – бу ташкилот томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим этишда қўлланиладиган муайян тамойиллар, асослар, умумқабул қилинган шартлар ва амалий ёндашувлардир.

3-банд. Мазкур стандартда ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қўллайдиган усуллари, уларнинг принцип ва асослари билан биргаликдаги жамланмаси тушунилади.

 

Атаманинг таърифи жуда ўхшаш бўлгани билан, эътибор берсангиз 8-сон БҲХСда ҳисоб сиёсати доираси кенгроқ берилган. БҲМС эса айрим бандлар билан: 1) ҳисоб сиёсатини қўллаш доираси Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия бўйича қонун ҳужжатларига амал қилиш кераклигини; 2) ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатини фармойиш билан расмийлаштириш мажбурияти борлиги белгиланган.

Бундай талаблар МҲХСда мавжуд эмас.

 

Ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш талаблари

7-банд. Маълум бир МҲХС бир муайян операцияга, бошқа ҳодиса ёки ҳолатга нисбатан қўлланса, ҳисобнинг бундай объектига нисбатан қўлланадиган сиёсати ёки унинг қоидалари ушбу МҲХСни қўллаган ҳолда белгиланиши лозим.

 

53-банд. Субектнинг ҳисоб сиёсатини аниқ бир йўналиш (масала) бўйича шакллантиришда, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузишда Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қонун ҳужжатларига амал қилиш керак.

 

МҲХС фақат қуйидаги 4 та манбадаги мажбурий талаблардан иборат. Булар 1) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;

 2) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;

 3) МҲХСШҚ томонидан чиқарилган шарҳлар;

 4) ШДҚ томонидан чиқарилган шарҳлардир. Бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартлари бўйича кенгаш (БҲХСК) томонидан чиқарилган стандартларни жорий қилиш учун қўлланмалар мажбурий ҳарактерга эга эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби бўйича қонун ҳужжатларидаги талаблар МҲХС талабларига нисбатан тенгланиши лозим бўлади. Акс ҳолда, МҲХС талаблари устунлик қилади.

МҲХС мавжуд бўлмаган ҳолларда:  

10-банд. Муайян операция, бошқа ҳодиса ёки ҳолатга нисбатан қўлланадиган МҲХС мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилотнинг раҳбарияти қуйидаги маълумотларни шаклланишига олиб келадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ва қўллашда ўз мулоҳазасидан фойдаланиши лозим. Буларнинг ичига МҲХС асосий тамойиллари киради. Масалан, бу мулоҳазаларда биринчи навбатда ўринли маълумотлар ва иккинчи навбатда рўйи-рост, холис, эҳтиёткорлик ва тўлиқлик тамойилларига асосланган ишончлик маълумотларни инобатга олиш лозим.

54-банд. Махсус ихтисослашган БҲМСлар мавжуд бўлмаганда субъект раҳбари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот берадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир.

Ўз қарорларидан фойдаланиш жараёнида раҳбар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳар қандай бошқа ахборотни; Активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун акс эттириш ва ўлчашнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган мезонларини фойдаланишга ҳақлидир.

Бундай ҳолатларда, МҲХС жуда кенг қўллаш доирасини тақдим этади. Шунинг учун, халқаро стандартлар асосида, яъни умумқабул қилинган шартлар ва амалий ёндашувлар асосида шаклланган ва асосланган раҳбариятнинг мулоҳазалари ва қарорлари БҲМС миллий стандарт асосида қўлланган қарорларга қараганда устун ва тубдан фарқли концептуал ўзгариш бўлади. Мана шу жиҳатдан, ҳисобот тайёрловчилар билан бир қаторда ҳисоботни фойдаланувчилари ҳам ўз қараш ва ёндашувларини олдинги миллий стандарт асосида таёрланган ҳисоботга нисбатан тубдан ўзгартиришлари лозим бўлади. Шу ерда таъкидлаш жоизки, МҲХС аслида бошқа айрим ривожланган давлатларнинг бухгалтерия стандартларига нисбатан тамойиллар асосида (батафсил келтирилган қоидалар асосида эмас) жамланган талаблар йиғиндиси ҳисобланади. Масалан, АҚШ бухгалтерия стандартлари МҲХСга нисбатан камроқ эркинлик берган ҳолда ва қўлланиш тартиблари жуда тор белгиланган ҳолда ишлаб чиқилган.  

Ҳисоб сиёсатини изчиллиги

13-банд. Ташкилот, агар муайян МҲХС моддаларни турли ҳисоб сиёсати ўринли бўлиши мумкин бўлган тоифаларга ажратиш алоҳида талаб этмаса ёки рухсат этмаса, ўхшаш операциялар, бошқа ҳодисалар ва ҳолатлар учун ҳисоб сиёсатини танлаши ва изчил қўллаши лозим.

1-сон БҲМСнинг 41-43 бандлардаги изчиллик ҳақидаги талабларга асосан қиёсувчанлик мавзусини қамраб олади.

МҲХСга мувофиқ ўҳшаш операциялар бир ҳил ҳисоб сиёсати асосида изчил қўлланилиши лозим. БҲМС бу борада, даврлар орасидаги қиёсувчанликка кўпроқ эътибор қаратган. Давр мобайнидаги операциялараро изчиллик ҳақида стандартда аниқ тўхталиб ўтилмаган. МҲХС эса буни 13 бандда аниқ талаб қилади.

Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар ва қўллаш усуллари

14-бандда кўрсатилганидек, ташкилот ҳисоб сиёсатини фақат қуйидаги 2 ҳолатда ўзгартириши лозим: 1) муайян МҲХС томонидан талаб этилса; 2) ўзгариш янада ўринли ва ишончли маълумотлар акс эттирилишига олиб келса.

 

Ташкилот ихтиёрий равишда ҳисоб сиёсатини ўзгартиришга қарор қилган бўлса, ретроспектив равишда янги ҳисоб сиёсати қўлланади.

54-банд. Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди.

Хўжалик юритувчи субектнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади:

- Субъект қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб олинганда);

- Мулк эгалари алмашганда;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ёки бухгалтерия ҳисобини янги услублари ёки тартибга солувчи меъёрий тизимда ўзгаришлар бўлганда;

 

Ҳисоб сиёсатини ўзгартириш талаблари ва тартиблари БҲМСда қўлланиш доирасини чекловчи қоидалар мавжудлиги ва бошқа қонуний ҳужжатларга боғлиқлик жиҳатлари билан МҲХСдан фарқ қилади.

 

Шунингдек, айрим ҳолларда, масалан,
1) олдин содир бўлмаган ёки муҳим бўлмаган операцияларга нисбатан ёки 2) 16 ва 38-сон БҲХСлар асосида активларни қайта баҳолаш моделини дастлабки қўлланиш тартиби мазкур 8-сон БҲХСда кўрсатилган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тартиби асосида кўриб чиқилмайди.

Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ретроспектив қўллаш

22-банд. Ҳисоб сиёсатини ўзгариши ретроспектив тарзда қўлланганда, ташкилот тақдим қилинган энг олдинги давр учун ушбу ўзгариш хусусий капиталнинг таъсирланган компонентининг бошланғич қолдиғига ва ҳар бир тақдим қилинган ўтган давр учун ёритиб берилган бошқа қиёсий маълумотларга, янги ҳисоб сиёсати ҳар доим қўллангандек, тузатиш киритиши лозим.

БҲМС да мавжуд эмас

Ретроспектив қўллаш тартиб ва талаблари БҲМСда ёритилиб берилмаган. Шунинг учун МҲХСга ўтилганда, бу стандартни қўллаш кўпчилик учун янги ҳолат бўлади.

 

Стандартни асосий негизи, бу масалан 2 йиллик давр (2020 ва 2021 десак) қиёслаб ёритиб берилган молиявий ҳисоботда хусусий капиталнинг 2020 йил 1 январь ҳолатидаги баланс миқдорини ўзгартириш ҳамда 2020 ва 2021 йил учун кўрсатилган қиёсий молиявий маълумотларни (молиявий натижалар ва пул оқимлари кўрсаткичлари), ушбу янги ҳисоб сиёсати асосида қайта ҳисоблаб, таъсир қийматини тақдим этиш етарли.

Ретроспектив қўллашда чекловлар

23-бандда белгиланганидек, айрим ҳолатларда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни тўлиқ рестроспектив тарзда қўллаш истисно қилинади.  Бундай чеклов жуда камдан кам ҳолатда, фақатгина ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг бирон-бир даврга тегишли таъсирини ёки кумулатив таъсирини миқдор жиҳатидан аниқлаш амалий имконсиз бўлган ҳолатларда йўл қўйилади.

27-банд. Шундай ҳолатлар ҳам борки, жорий давр билан қиёслаш мақсадида қиёсланадиган ахборотни қайта тасниф этиш мумкин бўлмайди. Масалан, олдинги даврдаги ахборот қайта тасниф этиш мумкин бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. Бундай ҳолатларда қиёсланадиган суммаларга киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг тавсифи ёритиб берилиши лозим.

БҲМС ретроспектив тарзда қўллашга тегишли чекловларни кўрсатмайди. Лекин шундай ҳолатлар бўйича батафсил ёритиб берилиш талаблари қўйилган. МҲХС эса маълумотни қандай чекловлари қайси даврга таъсир кўрсатишини, ёки кумулатив таъсирини аниқлаштиришга имкон бор йўқлигини алоҳида таҳлил қилишга ундайди. Аниқланиши амалий имконсиз бўлган маълумот тақдим этишдан озод этилади. Ҳар бир чеклов ҳақида 8-сон БҲХСнинг 24-27 бандларида батафсил ёритилган.

Маълумотларни ёритиб бериш талаблари

Маълумотларни ёритиб бериш бўйича талаблар стандартнинг 28, 29, 30-бандаларида кўрсатилган.

Мавжуд эмас.

8-сон БҲХС талабига асосан ҳисоб сиёсатини ўзгаришига тегишли 3 та ҳолат юзасидан батафсил маълумот ёритиб берилади. Булар асосан миқдор жиҳатидан ҳисоботга таъсири эмас, балки сифат ва тўлиқлик жиҳатидан ўринли деб топилган маълумотларни қамраб олади.  


2. 
Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар

Миллий стандартларимизда ҳисоб баҳолари деган тушунча бевосита ёритилиб берилмагани учун, бу янги атама ёки тушунчани фақат МҲХС таърифи ва унга нисбатан қўйилган талаблар асосида шарҳлаб беришга ҳаракат қиламиз.  8-сон БҲХСнинг 5-бандидаги таърифлардан бири бу ҳисоб баҳосидаги ўзгариш таърифидир. Унга кўра, “Ҳисоб баҳосидаги ўзгариш – активлар ва мажбуриятларнинг жорий ҳолатини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган, келгусида кутилаётган наф ва жавобгарликларни баҳолаш натижасида актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматини ёки активнинг даврий истеъмоли суммасини тузатишдир. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар янги маълумотлар ёки воқеалар ривожи натижасида юзага келганлиги сабабли, хатоларни тузатиш бўлиб ҳисобланмайди”.

3-сон БҲМС “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”нинг 13-15 бандларида ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтилган. Асосан, ҳисоб баҳоларини ўзгариши қандай тан олиниши ва ёритиб бериш талаблари кўрсатилган. Бу жиҳатдан миллий стандарт талаблари МҲХС талабларига ўхшашдир.

Авваламбор, ҳисоб баҳолари деган тушунчани ҳисоб сиёсати тушунчаси билан таққослаб, улар нималарни ўз ичига олиши ва ҳар бирига тегишли ўзгариш киритилганда қандай қўллаш тарзи билан фарқланади деган саволларни кўриб чиқайлик.

8-сон БҲХСнинг 35-бандига кўра “Қўлланган баҳолаш асосидаги (measurment) ўзгариш – бу ҳисоб баҳосидаги (estimate) ўзгариш эмас, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришдир. Агар ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ҳисоб баҳосидаги ўзгаришдан фарқлаш қийин бўлса, бундай ўзгариш ҳисоб баҳосидаги ўзгариш тарзида ҳисобга олинади.” 1-сон БҲХС баҳолаш асоси атамасининг таърифини бермасада, лекин қуйидагилар баҳолаш асосларига мисол тариқасида келтирилган: 

- Бошланғич қиймат;

- Жорий қиймат;

- Мумкин бўлган соф сотиш нархи;

- Ҳаққоний қиймат;

- Қопланадиган қиймат.

8-сон БҲХСнинг 32-бандида эса ҳисоб баҳоларига ҳам бир  нечта мисоллар берилган. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятига хос бўлган ноаниқликлар натижасида, молиявий ҳисоботдаги кўпгина моддалар аниқ баҳолана олмайди, балки фақат тахминий (ҳисоблаб чиқиш орқали) баҳоланиши мумкинлиги ва тахминий баҳолар энг сўнгги ва ишончли маълумотларга асосланган мулоҳазаларни ўз ичига олиши таъкидланган.

Масалан:

- умидсиз қарзлар;

- захираларнинг жисмоний эскириши;

- молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлатнинг ҳаққоний қиймати;

- эскириш ҳисобланадиган активларнинг фойдали хизмат муддати;

- кафолат мажбурияти.

Мазкур стандартнинг 33 ва 34-бандларида асосланган ҳисоб баҳоларидан фойдаланиш молиявий ҳисоботнинг муҳим қисми эканлиги ва ҳисоботнинг ишончлилигига зарар етказмаслиги таъкидланган. Ва ўз моҳиятига кўра тахминий баҳоларни янги маълумотларни инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқиш лозим бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай ўзгаришлар олдин йўл қўйилган хатони тузатиш эмас, балки ҳисоб баҳосининг асосланган ўзгариши деб тан олинади. Шунинг учун ҳамма ҳисоб баҳосидаги ўзгаришларнинг таъсирини перспектив тарзда тан олинади (36-банд). Бу дегани ушбу ўзгаришни операцияларга, бошқа ҳодисаларга нисбатан ўзгаришлар рўй берган санадан бошлаб қўллашни англатади.

Ҳисоб баҳосидаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарари ёхуд жорий ва келгуси даврларнинг фойдаси ёки зарарига таъсир қилиши мумкин.
Масалан, умидсиз қарзлар суммаси баҳосидаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарарига таъсир қилади, шу сабабли жорий даврда тан олинади. Аммо, эскириш ҳисобланадиган активларнинг фойдали хизмат муддати жорий давр учун ва активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида ҳар бир келгуси давр учун эскириш харажатларига таъсир қилади.   


3. Ўтган давр хатолари ва уларни тузатиш

8-сон БҲХСнинг 5-бандига кўра, ўтган давр хатолари – бу ташкилотнинг бир ёки ундан ортиқ ўтган даврлар учун молиявий ҳисоботида нотўғри кўрсатишлар ва тушириб қолдиришлар бўлиб, ишончли маълумотдан фойдаланмаслик ёки нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келади. Бундай хатолар математик хатолар, ҳисоб сиёсатини қўллашда йўл қўйилган хатолар, эътиборсизлик ёки фактларни нотўғри талқин этиш оқибатларини ҳамда фирибгарликни ўз ичига олади.

3-сон Миллий ҳисоб стандартида эса қуйидагича таъриф берилган: Жиддий (муҳим) хатолар – жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, ўтган даврлар молиявий ҳисоботлари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас.

8-сон БҲХСнинг 43-бандида ўтган давр хатоси бундай хатонинг бирон-бир даврга тегишли таъсирини ёки кумулятив таъсиринини аниқлаш амалий имконсиз бўлган ҳолатлардан ташқари барча ҳолатларда ретроспектив қайта ҳисоблаш йўли билан тузатилиши лозимлиги белгиланган. Ретроспектив қайта ҳисоблаш бу – молиявий ҳисобот элементлари суммаларининг тан олиниши, баҳоланиши ва ёритиб берилишига оид ўтган давр хатоларини мутлақо йўл қўйилмагандек тузатишдир. 

Эътибор бериш лозимки, МҲХСларда амалий имконсизлик ҳолатида ретроспектив қўллашнинг ва ретроспектив қайта ҳисоблашнинг тартиб ва талаблари кенг ёритилиб берилган. Ҳар бир ташкилот ўз вазиятидан келиб чиқиб ва стандартда белгиланган тартибни чуқур таҳлил қилган ҳолда қўллаши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу сабабли, яна бир бор таъкидлаб ўтиш керакки, МҲХСда ташкилот раҳбарияти учун мулоҳаза қилиш лозим бўлган ва ҳисоботга катта таъсир кўрсатадиган омиллар жуда кўп.


Қуйида ҳисоб баҳосидаги ўзгаришлар ва ўтган давр хатоларини тузатиш бўйича мисол кўриб чиқамиз:

АБC компанияси 2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш жараёнида ҳисобварақлар қолдиғини қайта кўриб чиқмоқда. Бунинг учун бош бухгалтер компания балансидаги аҳамиятли ҳисобварақ қолдиқларидан бошлаб, асосий воситалар ҳисобини юритишда муҳимлик даражаси юқори бўлган ҳисоб объектларини қайтадан кўриб чиқди. Натижада, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ускуналарнинг фойдали ҳизмат муддатига тегишли қуйидаги янги маълумотлар мавжудлиги аниқланди:

1. Кесиш ускуналари бўйича 2021 йил бошида таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабабли 31 декабрь 2021 ҳолатига бу ускуналарнинг қолган фойдали ҳизмат муддати қўшимча 2 йилга (3 йилдан 5 йилга) узайтириш асосли экани аниқланди.

2. Бўяш ускуналарининг 31 декабрь 2021 йил ҳолатига баланс қиймати нолга тенг, лекин ишлаб чиқаришга жавобгар шахс бу ускуналарни яна 2 йил фойдаланиш мумкинлиги бўйича хулоса берган. Бу бўяш ускуналарининг кўпгина кичик таркибий қисмлари 2018 йилда алмаштирилган ва бу ускуналарнинг фойдали ҳизмат муддатини яна 2 йилга узайтириш имконини берганига қарамай, ҳисобда бош бухгалтер зарур ўзгартиришларни киритмаганлиги маълум бўлди.

8-сон БҲХС талабларига асосланган ҳолда, юқоридаги маълумотлар АБC компаниясининг 2021 йил молиявий ҳисоботига қуйидагича таъсир этади. Бу мисолда фойда солиғининг таъсири инобатга олинмаган.


Дастлабки маълумотлар:

 

Кесиш

ускуналари

Бўяш

ускуналари

Ҳарид қилинган сана

01.01.2019

01.01.2016

Фойдали хизмат муддати(йилларда)

6

6

Фойдали хизмат муддатида ўзгариш содир бўлган йил

2021

2018

2021 йил 31 декабрь ҳолатига объектларнинг қолган фойдали ҳизмат муддати (йилларда)

5

2

Бошланғич қиймати

120 000

240 000

Дастлабки йиллик эскириш суммаси

20 000

40 000


КЕСИШ УСКУНАЛАРИ БЎЙИЧА:

Кесиш ускуналари фойдали ҳизмат муддатидаги ўзгариш ҳисоб баҳосининг ўзгариши бўлиб, 8-сон БҲХСга кўра перспектив тарзда тан олинади. Яъни фойдали хизмат муддати жорий давр ёки жорий ва келаси даврларга таъсири ҳисобга олинади. Ўзгарган йиллик эскириш суммаси қуйидагича ҳисобланади:

Бошланғич қиймат

120 000

Фойдали хизмат муддатининг ўтган йиллари

2

2021 йил 1 январь ҳолатига жамғарилган эскириш суммаси

40 000

2021 йил 1 январь ҳолатига баланс қиймати:

80 000

2021 йил 1 январь ҳолатига қолган фойдали ҳизмат муддати (ўзгаришни ҳисобга олган ҳолда)

6

Ўзгарган йиллик эскириш суммаси

13 333

Шундай қилиб, 2021 йил учун компания бош бухгалтери эскириш суммасини 20 000 эмас, балки 13 333  тарзида қуйидаги ўтказма орқали акс эттиради:

Дт Эскириш суммаси (харажат/актив)    13 333

      Кт Жамғарилган эскириш суммаси              13 333


БЎЯШ УСКУНАЛАРИ БЎЙИЧА:

Бўяш ускуналари бўйича берилган маълумотдан кўринадики, бош бухгалтер ҳисобот йилида эмас, балки ўтган даврда хатоликка йўл қўйган. 8-сон БҲХСнинг талабига асосан ушбу хатолик муҳим бўлганлиги сабабли, ҳисобга ретроспектив тарзда тузатишлар киритиш лозим бўлади.

Дастлаб 2018 йил 1 январь ҳолатига бўяш ускуналари баланс қийматини ҳисоблаймиз:

Бошланғич қиймати

240 000

2018 йил 1 январь ҳолатига жамғарилган эскириш суммаси

80 000

2018 йил 1 январь ҳолатига баланс қиймати

160 000

Фойдали ҳизмат муддати ўзгариши натижасида эскириш харажати ва баланс қиймати ўзгариши таъсири қуйидагича:

Сана

 

 

Дастлабки фойдали хизмат муддатининг қолган қисми (2018 йил 1 январь ҳолатига):  

4 йил

Ўзгартирилган фойдали хизмат муддати      (2018 йил 1 январь ҳолатига):

6 йил

Фарқ

Тан олиш санаси

  

Эскириш харажати

Баланс қиймати

Эскириш харажати 

Баланс қиймати 

Эскириш харажати 

Баланс қиймати 

31.12.2018

40 000

120 000

26 667

133 333

-13 333

13 333

01.01.2020

31.12.2019

40 000

80 000

26 667

106 667

-13 333

26 667

01.01.2020

31.12.2020

40 000

40 000

26 667

80 000

-13 333

40 000

31.12.2020

31.12.2021

40 000

0

26 667

53 333

-13 333

53 333

31.12.2021

Ушбу ўтган давр хатосини тузатиш мақсадида компания бош бухгалтери томонидан қуйидаги тузатиш ўтказмалари берилиши лозим:

1. Энг олдинги тақдим этиладиган давр бошига (01.01.2020) объектнинг қолдиқ қийматини тузатиш учун: 

Дт  Жамғарилган эскириш          26 667

       Кт Тақсимланмаган фойда         26 667


2. 
Қийёсий давр (2020 йил) кўрсаткичларига тузатиш киритиш учун:

Дт  Жамғарилган эскириш           13 333

       Кт Тақсимланмаган фойда             13 333

 
3.  Жорий йил(2021 йил) эскириш харажатларини ҳисоблаш:

Дт Эскириш суммаси (харажат/актив)    26 667

      Кт Жамғарилган эскириш суммаси              26 667

Ушбу тузатишлар натижасида бўяш ускуналари қиймати ва унинг бошқа ҳисобот моддаларига таъсири молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ва умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагича акс эттирилади:

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (тегишли қисми)

 

 

2021 йил

31 декабрь

2020 йил 31 декабрь (қайта ҳисобланган)

2020 йил 1 январь

 (қайта ҳисобланган)

Асосий воситалар

     

 

(Бўяш ускуналари)

53 333

80 000

106 667

Ҳусусий капитал  - жамғарилган фойда

40 000

40 000

26 667

(хато тузатишнинг таъсири)

 

 

 

Умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот (тегишли қисми) 

 

 

2021

2020

(қайта ҳисобланган)

Эскириш харажати

 

26 667

26 667

 (Бўяш ускуналари)

 

 


Сўнгги янгиликлардан:

12 февраль 2021 йилда БҲХСК (IASB) 8-сон БҲХСга айрим ўзгартиришларни тасдиқланганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ўзгаришлар ташкилотларнинг 1 январь 2023 йилдан бошланадиган даврга тузилган молиявий ҳисоботлари учун кучга киради. Янги 8-сон БҲХС талабларидаги асосий ўзгаришлар бу

1) ҳисоб баҳоларининг таърифи янги кўринишда “молиявий ҳисоботдаги ноаниқ баҳолаш ҳусусиятига эга бўлган пул миқдорларини” жумласи орқали аниқлаштирилди;

2) агар  бирламчи маълумот ёки баҳолаш услубига ўзгартириш киритилса  ва фақат бу ўзгартириш асосида олдинги хатони тузатиш кўзда тутилмаган бўлса, бу ўзгартириш ҳисоб баҳосидаги ўзгариш деб қаралиши киритилган. Батафсил маълумотни қуйидаги МҲХС сайтидан топиш мумкин.


Хулоса

Мақола бошида таъкидланганидек, қуйидаги 8-сон БҲХСга хулоса сифатида қисқача асосий маълумотлар жамланган жадвал маълумотлари тақдим этилади:

 

Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар

Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар

Ўтган давр хатоларини тузатиш

Таърифловчи атама мисоллари

Заҳираларни баҳолаш асосини FIFO, яни биринчи кирим, биринчи чиқим қилиниш усулидан АВЭКО яни ўртача тортилган қиймат усулига ўзгартириш. Бу ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ҳисобланади.

Умидсиз қарзларни баҳоланган қийматини ёки эскириш ҳисобланадиган активларнинг фойдали хизмат муддатининг ўзгариши.

Аниқ математик ёки ҳисобдаги формулада йўл қўйилган хато; эътиборсизлик ёки фактларни нотўғри талқин этиш оқибатлари.

Ҳисобда тан олиш тартиби

Муайян МҲХСни дастлабки қўллашда талаб қилинган махсус ўтиш қоидаларига мувофиқ ҳисобга олиш;

Ретроспектив қўллаш усули бўйича, олдинги давр ҳисоботидаги қиёсий маълумотларни янги сиёсат ҳар доим қўллангандек тузатиш киритиш.

Перспектив қўллаш усули бўйича тан олинади. Яъни, ўзгариш фақат жорий ёки жорий ва келаси даврларга таъсир қилган тарзда тақдим этилади.

Ретроспектив қайта ҳисоблаш – бу хатони юзага келган ва тақдим этилган ўтган давр(лар) учун қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш йўлидир.

Агар хато тақдим этилган энг олдинги даврдан аввал юзага келган бўлса, энг олдинги тақдим этилган даврдаги актив ва мажбуриятлар ҳамда хусусий капиталнинг давр бошига қолдиқлари қайта ҳисобланади.

Қўллаш чекловлари

Амалий имконсиз бўлган баъзи ҳолатларда чекловлар бор

Ёритиб бериш талаблари

Ҳисоб сиёсатига ўзгаришга сабаб бўлган стандарт номи, ўзгаришнинг сабаби ва моҳияти. Жорий ва ўтган даврда тақдим этилган ва бу ўзгариш таъсир этган молиявий ҳисобот моддалари ва ҳар бир акцияга тегишли фойда кўрсаткичлари. Ҳамда ўзгаришнинг хусусий капиталнинг бошланғич қолдиқ қийматига таъсири

Ўзгаришнинг моҳияти ва таъсир қийматини қуйидагича кўрсатиш лозим:

жорий даврнинг фойда ёки зарар кўрсаткичларига таъсир қиймати ва мавжуд бўлса, келаси даврларга таъсир қилувчи қиймати

Ўтган давр хатосини характери ва ҳар бир тақдим этилган давр учун хатони тузатиш суммаси (молиявий ҳисоботнинг таъсирланган ҳар бир моддаси ва ҳар бир акцияга тўғри келадиган фойда ёки зарар кўрсаткичлари) ва хатони тузатиш учун қайта ҳисоблаш амалий имконсиз бўлган ҳолатнинг тавсифини бериш

Амалий мисол:

ABC Ташкилоти 2022 йилда ҳисоб сиёсатини ўзгартиришни ва шу йилни ўзида умидсиз қарзларни баҳолашга тегишли ҳисоб баҳосини ўзгартиришни 2022 йилги якуний молиявий ҳисоботида тақдим этди. Шунингдек, 2022 йилги ҳисобот тузиш вақтида 2021 ва 2020 йилларда тақдим этилган суммада муҳим хато аниқланган.

Ташкилотнинг 2022 йил учун молиявий ҳисоботида жорий давр учун баланснинг 31 декабрь  2022 ҳолатига ва 2022 йил учун молиявий натижалар ҳисоботи биринчи марта янги ҳисоб сиёсатини қўлланган ҳолда тайёрланади. Баланснинг 31 декабрь 2021 йил ва молиявий натижаларнинг 2021 йил суммалари янги ҳисоб сиёсатини қўлланган ҳолда молиявий ҳисобот моддаларини олдинги йилги ҳисботга нисбатан ўзгартирилган тарзда тақдим этилади. Шунингдек, 1 январь 2021 йил санасига хусисий капитал баланси ҳам янги ҳисоб сиёсати таъсири қайта ҳисобланиб кумулатив таъсири инобатга олинган ҳолда тақдим этилади.

Молиявий ҳисоботнинг жорий 2022 йил натижалари янги ҳисоб баҳоларини инобатган олган ҳолда қайта ҳисобланиб, 31 декабрь 2022 йил ҳолатига ва жорий йил даврига янги ҳисоб баҳосини қўлланган ҳолда тақдим этилади. Ўтган йилни баланс ёки молиявий натижалари суммалари мутлақо ўзгартирилмайди.

1.Агар ўтган давр хатоси 2022 йилда аниқланган бўлиб, фақат 2021 йилга таъсир этса, 2022 йил молиявий ҳисоботда ташкилотнинг ўтган 31 декабрь 2021 йил ҳолатига ва 2021 молиявий натижалар ҳисоботидаги таъсирланган моддалар бу хатога йўл қўйилмагандек қайта ҳисоблаб тузатилади. Ҳамда шу моддаларнинг жорий йилги суммалари бу хато бўлмагандек ҳисобга олинади. 2021 йилга тегишли суммалар “қайта ҳисобланган” деб яққол кўрсатилади.

2.Агар ўтган давр хатоси 2020 йилга ҳам тегишли бўлса, у ҳолатда, ташкилот 2 та ўтган давр балансини яъни 2021 йил 31 декабрь  ва 2021 йил  1 январь  ҳолатига қайта ҳисоблаб тақдим этиши лозим. Хусусий капитал ҳам шу даврларга таъсири аниқланиб тузатилиши лозим. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни эса 2021 қайта ҳисоблаб тузатилади. Ҳар бир тузатилган ўтган давр суммаси “қайта ҳисобланган” деб яққол кўрсатиб ўтилиши лозим.