Харидор ТМЗ хариди учун бонусларни қандай ҳисобга олади

preview

Харидор етказиб берувчидан хариднинг муайян ҳажми  ёки ўз вақтида тўлов амалга оширилганлиги учун бонуслар олди. Уларни қандай ҳисобга олиш ва солиқ солишни Молия вазирлиги аудит ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологияси бўлими бошлиғи Шарофитдин ҲАЙДАРОВ тушунтирди:


Агар харидор чегирма олса

- Бонус етказиб бериш шартномаси билан белгиланган ТМЗни харид қилиш шартларини бажарганлик учун харид қилинган товарлар қийматидан чегирма тарзида тақдим этилиши мумкин. Агар чегирма ТМЗ қабул қилингандан кейин берилса, у уларнинг қийматини камайтирмайди, балки молия-хўжалик фаолияти натижаларига, яъни - корхонанинг даромадларига киритилади .


Мисол.
ТМЗ қабул қилингандан кейин чегирмани акс эттириш

ҚҚС тўловчиси бўлган харидор етказиб берувчидан умумий суммаси 345 млн сўмлик товарлар харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 45 млн сўм.

Ўз вақтида тўловни амалга оширганлик учун етказиб берувчи харидорга товарларни қабул қилгандан кейин 3,45 млн сўм суммада, яъни етказиб бериш қийматининг 1%и миқдорида чегирма тақдим этди.

Харидорда бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Сумма,

млн сўм

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Товарлар кирим қилинди

300

2910

6010

ҚҚС акс эттирилди

45

4410

6010

Товарлар учун чегирмани чегирган ҳолда тўлов амалга оширилди (345 – 3,45)

341,55

6010

5110

ТМЗ қабул қилингандан кейин олинган чегирма акс эттирилди

3,45

6010

9390


Эътибор беринг!
Товарни етказиб берувчидан қандай тўғри қабул қилиш ва бунда нимага эътибор бериш ҳақида бу ерда ўқинг. Етказиб берувчи харидорга чегирма тақдим этишда қўшимча ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириши ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.


Агар харидор пул маблағлари олса

Етказиб бериш шартномаси харидор томонидан етказиб берувчидан харид қилинган ТМЗ қийматидан ортиқ пул маблағлари тарзида бонус олинишини назарда тутиши мумки. Бундай бонус - харидорнинг бошқа операцион даромади.


Мисол.
Пул маблағлари тарзидаги бонусни акс эттириш

ҚҚС тўловчиси бўлган харидор етказиб берувчидан умумий суммаси 345 млн сўмлик товарлар харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 45 млн сўм.

Етказиб бериш шартномасида назарда тутилган харид ҳажмига эришилгани учун харидор етказиб берувчидан 6,9 млн сўм суммада, яъни етказиб бериш қийматининг 2%и миқдорида пул маблағлари тарзида бонус олди.

Харидорда бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Сумма,

млн сўм

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Товарлар кирим қилинди

300

2910

6010

ҚҚС акс эттирилди

45

4410

6010

Товарларнинг қиймати учун ҳақ тўланди

345

6010

5110

Етказиб берувчидан олиниши лозим бўлган бонус акс эттирилди

6,9

4890

9390

Ҳисобрақамга бонус суммаси олинди

6,9

5110

4890


Солиқ оқибатлари

ТМЗ қабул қилингандан кейин олинган чегирма ёки пул маблағлари тарзидаги бонус харидорда қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилади:

  • фойда солиғи ;

ёки

  • айланмадан олинадиган солиқ .
Эътибор беринг
Чегирмалар ва бошқа даромадларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида қандай акс эттириш ҳақида бу ерда ўқинг.