ҚМИ қийматини «киши-соатлар»сиз ҳисоблаш мумкинми?

preview

Қурилиш ташкилотлари – пудратчилар буюртмачи билан шартнома тузаётганда «киши-соатлар»ни ҳисоб-китоб қилмасдан унда ҳар бир иш тури бўйича қатъий белгиланган шартномавий нархларни қайд этишлари мумкин. Кейинчалик бу солиқ ҳисоботида қийинчиликларга олиб келади. ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Акмалхон АКБАРОВ buxgalter.uz учун мазкур масала юзасидан махсус тушунтириш берди:


– Буюртмачи – хусусий меҳмонхона. Қатъий белгиланган шартномавий нархлар бўйича шартнома тузилган. Киши-соатлар қайд этилмаган. Масалан, моддий ва меҳнат сарф-харажатларини инобатга олганда бинонинг 1 кв. метр олд қисмини бўяш 50 минг сўмга тушади. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш натижаларига кўра 7-сон илова солиқ тўловчининг шахсий кабинетида қандай тўлдирилади?

– Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни  ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт .

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ҚМИ бошланишидан олдин ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, қурилишни амалга ошириш услубидан қатъи назар, у белгиланган тартибда тузилади - пудрат ёки хўжалик усули билан. Сметада ишнинг қиймати киши-соатлар бўйича ҳисобга олинади.

Buxgalter.uz шунингдек бизнинг экспертларимиз фикрлари  билан танишишни тавсия қилади:

   
    Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади