Маслаҳатлар

Ўриндошлик ва ихтиёрий ШЖБПҲ - имтиёз бор!

14.06.2021

Пенсионер иккита корхонада ишлайди. Иш ҳақининг 80%ини ихтиёрий ШЖБПҲга ўтказиш учун ариза ёзди. Ўриндошлик асосидаги ишда ихтиёрий ШЖБПҲ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми, Солиқ кодекси бўйича чекловлар йўқми?

Саволга "Норма" эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

- Сиз имтиёздан ҳам асосий иш жойи бўйича, ҳам бошқа жойларда, шунингдек, агар мавжуд бўлса, бошқа даромадлар бўйича фойдаланишингиз мумкин.

Фуқароларнинг Халқ банкидаги ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасига солиқ солинмайди .

Яъни ЖШДС бўйича ушбу имтиёздан барча даромадлар, шу жумладан - асосий иш жойи бўлмаган жойда олинган иш ҳақи бўйича ҳам фойдаланиш мумкин.

 

Эътибор беринг
Қандай ҳолларда илгариги иш жойидан даромадлар тўғрисида маълумотнома зарурлиги ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь