Маслаҳатлар

Ортиқча солиқлар тўладингизми - давлатдан фоизлар оласиз

02.07.2021

Молия вазирлиги, ДСҚ ва ДБҚ Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришларни тасдиқлади (АВ рўйхат рақами 2771-3, 26.06.2021 й.). Нималар ўзгарганлиги ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.

Йўриқномага учта тушунча киритилди:

  1. ортиқча тўланган солиқ суммаси (пеня, жарима);
  2. ортиқча ундирилган солиқ суммаси;
  3. хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаси.

Бунда қуйидагиларга фоиз ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланди:

- ортиқча тўланган солиқ суммасига (пеняга, жаримага);

- ортиқча ундирилган солиқ суммасига.

Йўриқномага мувофиқ қуйидагилар 1 иш куни давомида қайтарилиши лозим:

- давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар суммаси;

- давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда).

Бунда қайтариб берилган маблағлар Агентлик томонидан тегишли давлат хизмати учун очилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан регресс тартибида ундириб олинади.

СКнинг 104 ва 105-моддаларига мувофиқ:

  • ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар суммаларини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ тақдим этилади;
  • ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар суммаларини қайтариш тўғрисидаги ариза Йўриқноманинг 8-иловасидаги шаклга мувофиқ тақдим этилади;

Хатолик билан тўланган солиқ суммалари (пенялар, жарималар) солиқ тўловчига унинг ёхуд банкнинг ёки Ғазначиликнинг ёзма мурожаати асосида, агар хатолик улар томонидан йўл қўйилган бўлса, қайтарилади.

Бунда ДСХ органи ахборот тизимида маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон топшириқнома тайёрлайди ва ЭРИ билан тасдиқлаш орқали "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборади. Ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини ҳисобга олиш суммаси БҲМнинг 20 баробаридан ошмаган ҳолларда, электрон топшириқномалар ДСХ органининг ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилиши ва ЭРИси билан тасдиқланмасдан "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборилиши мумкин.

Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш СКда белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади.

Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар ҳисобланади, башарти сиздан солиқ ортиқча ундирилгани факти сизга маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 30 кун ичида мурожаат этсангиз. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади.

Фоизлар МБнинг пул маблағларини қайтаришни кечиктириш даврида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Қуйидаги ҳолларда фоизлар ҳисобланмайди:

- сизнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқ суммасини қайтариш тўғрисида белгиланган шакл (Йўриқноманинг 8-иловаси) бўйича аризангиз мавжуд бўлмаганда;

- сиз томондан ундан солиқ ортиқча ундирилганлиги факти ўзингизга маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 30 кун ичида мурожаат келиб тушмаса;

- ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммасини ҳисобга олишни (қайтаришни) рад этиш тўғрисида ДСХ органининг қарори қабул қилинганда;

- камерал солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги оқибатида қўшимча солиқлар ҳисобланиб ундириб олинганда;

- ортиқча тўланган солиқ суммаси ҚҚСдан манфий ва ноль даражали ставка бўйича ҳисоботлар натижасида ҳосил бўлганда;

- хатолик* билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммасига.

атолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаси деганда тўловчи ва (ёки) ушбу тўловнинг мақсадини қатъий аниқлаш имкониятини бермайдиган тўлов чоғида хатоликка йўл қўйилган тўлов тушунилади. Қайси солиққа (пеняга, жаримага) нисбатан уни тўлаган шахс солиқ тўловчи деб ҳисобланмайдиган шахсдан ёки тўланиши лозим бўлган бюджетдан бошқа ҳисобга келиб тушган солиқ (пеня, жарима) суммаси ҳам хатолик билан тўланган деб эътироф этилади.

Ортиқча тўлов ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун  фоизлар ҳисоблаш дарҳол амалга оширилмайди. Солиқ органи ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси тўлиқ қайтарилган кундан эътиборан 3 кун ичида фоизлар ҳисоблаш ва тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.  Тўлов қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 иш куни ичида тегишли бюджетдан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамига амалга оширилади.

Агар ҳисобланган фоизларни солиқ тўловчига тўлаб бериш мобайнида солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақаларида қарздорликлар юзага келган тақдирда, фоизларни тўлаб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ҳисобланган фоизлар суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан солиқ турлари бўйича солиқ қарзларига ёки келгуси давр солиқ тўловлари учун ҳисобга олиниши мумкин.

Йўриқномага бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган. Бу ерда батафсил қаранг.

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь