Янги йилдан бизнесни рўйхатдан ўтказиш 5 карра арзон бўлади

preview

Президентнинг 24.07.2021 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони тадбиркорларга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун давлат божида тежаш имконини беради ва бу ҳаммаси эмас. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

 

ПФ-6269-сон Фармоннинг 1-иловасига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларига давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори камайтирилади:

Давлат хизмати номи

Тўловнинг амалдаги миқдори

Тўловнинг белгиланадиган миқдори

1

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш

 2 БҲМ

1  БҲМ

2

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш

10  БҲМ

7  БҲМ

3

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш

10  БҲМ

7  БҲМ

4

Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш

1,2  БҲМ

1  БҲМ

5

Ўзбекистонга таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш

БҲМ 10%и 

БҲМ 5%и 

6

Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш

1  БҲМ

бепул

7

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш 

БҲМ

БҲМ 20%и

8

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган герб бланкаси учун йиғим

 

5 АҚШ доллари

бепул

ПФ-6269-сон Фармоннинг 3-иловасига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ариза берувчилардан ҳужжатларнинг қуйидаги 16 та турини сўраб олишни тўхтатади. Улар  мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими орқали буларни электрон шаклда оладилар:

1) тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома маълумотлари;

2) лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар;

3) давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар;

4) қимматли қоғозлар, улар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

5) кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар;

6) тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар;

7) олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;

8) жисмоний шахс ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;

9) жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;

10) "Ёшлар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

11) "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

12) молиявий ҳисоботлар нусхалари (ДСИга тақдим этилган);

13) ўзини-ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумот;

14) жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаси;

15) ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги бўйича маълумотнома;

16) олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар.

Ҳужжат билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қатор бошқа муҳим ўзгартиришлар назарда тутилган. Батафсил - бу ерда.