Чегирма онлайн-НКТда қандай акс эттирилади

preview

Дўкон промоакция ўтказмоқда, товарларни чегирма билан сотмоқда. Бундай сотувлар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимида қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:


- Онлайн-НКМнинг фискал модуллари ва виртуал кассаларнинг USB-токенлари имтиёзларни иккита гуруҳда ҳисобга олиш имкониятини назарда тутади. “Discount” - бу ерда чегирмалар билан ва акциялар бўйича сотилган барча товарлар “ўтиради”. Ва “Other” - харидорга дисконт карталар ва товарни тўпланган баллар ва ҳисобига учун сотиб олиш имкониятига асосланган бошқа лояллик дастурлари воситасида тақдим этилган бошқа чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

Дисконт ва бошқа чегирмалар суммалари солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисидаги ахборот” интерактив хизмати тушумлари бўйича менюда ҳам акс эттирилади.

Солиқлар бўйича ҳисоботда товарларни реализация қилиш пайтида тақдим этилган чегирма айирилган сумма, яъни сотувчи олган реал сумма “ўтиради”.

Бундай тизим ҳам солиқ тўловчиларга, ҳам солиқ органларига қулай - у нима учун товарга нархномада кўрсатилганидан камроқ сумма олинганлиги ёки у харидорга умуман тўловсиз берилганлигини тушуниш имконини беради.

Онлайн-НКМ чекларида харидорга берилган барча товарларни уларнинг тўлиқ қийматини кўрсатган ҳолда, шу жумладан улар учун ҳисоб-китоб бонуслар ёки баллар билан амалга оширилган акция бўйича реализация қилинган товарларни санаб ўтишни тавсия қиламиз. Ва ушбу ахборотга қўшимча равишда чегирма ёки бонус дастури тўғрисида ахборотни кўрсатишни.


I
мисол:  ҚҚС тўловчиси бўлган дўкон қиймати 35 990 сўм бўлган шампунни 11 000 сўм чегирма билан сотади. Чекда бу ҳақдаги ёзувни қуйидаги тарзда амалга ошириш мумкин:

“Энергетик янгилик” шампуни 400 мл 35 990

11 000 сўм чегирма билан - 24 990 сўм.

Шу жумладан 15% ҚҚС 3 259,57

Штрих-код/МХИК

Маркировка


II
мисол:   ҚҚС тўловчиси бўлган дўконда лояллик дастури амал қилади - мижозларга харид қилиш суммасидан баллар ҳисобланади, уларни кейинчалик  товарларга айирбошлашлари мумкин. Мижоз 200 минг сўмлик харидда 50 мингни тўпланган баллар билан тўлашга қарор қилди.Бу ҳолда чек бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисида якуний ахборот келтириладиган қисмида бу ҳақда кўрсатиш етарли бўлади.

Тўланиши лозим бўлган сумма 200 000

Шу жумладан 15% ҚҚС 26 086,96                   

Карта орқали тўланди 150 000

Тўланди (лояллик дастури бўйича) 50 000


Онлайн-НКТ қандай қилиб чегирмалар билан ишлашга тайёрлаш мумкин

Онлайн-НКТда чегирмалар ва лояллик дастурини акс эттириш бўйича ахборотни фойдаланиш бўйича йўриқномада топиш мумкин.

Қўшимча созлашлар ва кассирни тайёрлаш зарурати бўлганда сизда онлайн-НКТга хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилган ТХКМга мурожаат қилиш мумкин.

Онлайн-НКТда улар асносида товарлар чегирма билан сотиб олинган ёки баллар билан ҳисоб-китоб амалга оширилган харидларни онлайн-НКТда расмийлаштириш оддий тартиб-таомилдан иккита тугмадан бирига қўшимча босиш билан фарқ қилади. Қайси тугмаларга босиш ва қандай кетма-кетликда босиш сизнинг онлайн-НКТ моделингизнинг конструкцион хусусиятларига боғлиқдир. 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади