Қандай қилиб филиаллар ва ваколатхоналар СТИРини бекор қилиш мумкин

preview

ДСҚ солиқ органларидаги алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхонлар)ни ҳисобга олиш ва улар томонидан солиқ тўлаш қоидаларига тушунтириш берди.

Юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади  Бунда  ҳар бир солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва унинг ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади 

Баъзи ҳолларда юридик шахс алоҳида бўлинма (филиал)га эга бўлади ва унинг СТИРи юридик шахснинг СТИРидан  фарқ қилади. Бундай СТИРни бекор қилинг ва ягона идентификация рақами билан иш юритинг. Бунинг учун  алоҳида бўлинма жойлашган ҳудуд бўйича солиқ органига мурожаат қилинг. Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: (71) 244-98-09, (ички рақамлар 16591, 16587, 16588 ёки  01740).

Эслатиб ўтамиз, юридик шахс алоҳида бўлинмалар (ваколатхоналар ва филиаллар шулар жумласидан) жойлашган ҳудуддаги солиқ органи орқали фақат қуйидаги солиқларни тўлашда ўзининг солиқ мажбуриятларини бажаради:

1. Акциз солиғи – автомобиль ёқилғи қуйиш станцияси жойлашган ҳудуди бўйича.

2. ЖШДС – 25 ишчидан кўпроқ стационар иш ўрни билан жиҳозанган алоҳида бўлинма жойи бўйича

3. Мулк солиғи  - кўчмас мулк жойлашган ҳудуд бўйича.

4. Ер солиғи – ер участкаси жойлашган ҳудуд бўйича.

5. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – сув ресурсларидан фойдаланиш ҳудуди бўйича.

6. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ – норуда фойдали қазилмалар қазиб олиш ҳудуди бўйича.

Бошқа ҳолатларда жисмоний шахс ўз солиқ мажбуриятларини умумий тартибда солиқ ҳисоби юритиладиган ҳудуд бўйича солиқ органи орқали бажаради. ҚҚС, акциз солиғи, фойда солиғи, айланма маблағдан олинадиган солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун  (норуда қазилмалар қазиб олиш бундан мустасно) солиқ ҳақида сўз бормоқда.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмалар ҳисобидан марказлашган ҳолда солиқ тўлайдилар.

Манба