2021 йил август учун ЭҲФ тақдим этишга улгурмаган бўлсангиз, нима қилиш керак

preview

ДСҚ август ойи учун бир томонлама ва тузатилган ЭҲФларни тақдим этиш муддатларини кўчирди. Шунингдек, ДСҚ солиқ тўловчиларни мос келадиган МХИК кодларини излашда ёки янги МХИК кодларини яратишда солиқ идораси мутахассисларининг ёрдамидан фойдаланишга чақирди.


2021 йил август учун қуйидагиларни тақдим этиш муддатлари узайтирилди:

  • бир томонлама ЭҲФни - 2021 йил 10 сентябрга қадар;
  • тузатилган ЭҲФни - 20 сентябрга қадар.

ДСҚнинг муддатларни кўчириш тўғрисидаги расмий хабари - солиқ назоратида жарималарни қўлламаслик учун асос.

17 белгили МХИКга ўтиш давом этмоқда. Агар Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) миллий каталогида мос келадиган кодни излашда мураккабликлар юзага келган бўлса, Солиқ қўмитаси ёрдам беришга ваъда бермоқда. Қуйидагиларга мурожаат қилинг:

Манбага қаранг.