Қўшимча солиқлар ҳисоблаш юзасидан қайси судга шикоят бериш мумкин

preview

Солиқ органининг ҳар қандай норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари устидан юқори турувчи солиқ органи ёки судга шикоят бериш мумкин . Қандай ҳолларда бу маъмурий суд, қандай ҳолларда эса - иқтисодий суд бўлиши  кераклигини “Норма” экспертлари тушунтиришди.


Қуйидаги ҳужжат норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжат деб эътироф этилади:

  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ёки идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ тузилган;
  • бир ёки бир нечта жисмоний ёки юридик шахсга қаратилган, юридик аҳамиятга молик муайян ҳаракатларни содир этишга ундовчи кўрсатмаси мавжуд бўлган.

Агар солиқ тўловчи қўшимча солиқлар ҳисоблаш ёки солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш ҳолатидан рози бўлмаса, аризани маъмурий судга бериш зарур. Бунда - даъво аризаси эмас, балки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари юзасидан ариза ёки уларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари устидан шикоят .

Қуйидагилар устидан маъмурий судга шикоят берилади:

  • солиқ текширувларини ўтказиш тартиб-таомилларининг бузилиши;
  • инспекторларнинг зарур ҳужжатларсиз солиқ тўловчининг ҳудудига кириши;
  • ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишда холисларнинг ҳозир эмаслиги;
  • хронометражни тўлиқ бўлмаган иш кунида ўтказиш;
  • бошқа юридик шахсга ижарага берилган солиқ тўловчининг биноларини очиш;
  • ходимлар ва ҳ.к.нинг шахсий буюмларини олиб қўйиш;
  • солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жарима санкциялари тўғрисида қарор.

Агар сиз қўшимча ҳисобланган солиқларга рози бўлсангиз, бироқ қўшимча ҳисобланган сумма оширилган, деб ҳисобласангиз - иқтисодий судга мурожаат қилинг. Яъни сиз қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги қарор юзасидан эмас (дастлабки ҳолатда сиз унга розисиз), балки сизга юкланган сумма юзасидан низолашаяпсиз.

Бу ҳолда сиз даъво аризаси ёзасиз ва мулкий низода бўлгани каби давлат божини тўлайсиз.

Эътибор беринг!

Сизга “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти, адвокат Элеонора МАЗУРОВАдан мазкур мавзу юзасидан батафсил тавсия фойдали бўлиши мумкин: