Президент 2022 йилда солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилишини эълон қилди

preview

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди доирасида Президент ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларини тақдим этди. Солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилиши эълон қилинди.

Хусусан, қуйидагилар айтиб ўтилди:

  • 2022 йилда ташкилотларнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2%дан 1,5%га камайтирилади;
  • 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкаси 15%дан 12%га туширилади;
  • банк, молия, телекоммуникация соҳаси учун фойда солиғи ставкаси 20%дан 15%га туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади.

Шунингдек, 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилиниши режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.

Йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш хизматлари каби 25 та фаолият турларига монополия бекор қилинади ва энди бизнес олдида бу соҳаларда кенг кўламда имкониятлар очилади.

2023 йил охиригача инфляция даражаси 5%га туширилиши кутилмоқда. Давлат бюджети тақчиллиги ЯИМга нисбатан 2,5%дан ошмайди.

Президентнинг чиқиши ҳақида батафсил бу ерда билиш мумкин.