2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳисоб-китобларда қайси БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

preview

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ миқдори 822 000 сўмни, БҲМ - 270 000 сўмни ташкил этди . Қандай кўрсаткични ва қандай ҳисоб-китобларда асос учун олиш керак?

Сизнинг эътиборингизга БҲМ ёки МҲЭКМ зарур бўладиган энг кўп тарқалган вазиятларнинг йиғма жадвалини таклиф қиламиз: 


Кўрсаткич номи

БҲМ ва МҲЭКМдан ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткичлар миқдори

Асос

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган моддий ёрдам суммаси:

 

 

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга;

Бир йил учун 4,22 МҲЭКМгача –
3 468 840 сўм
(4,22 х 822 000) 

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 2-х.

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда;
  • бола туғилиши;
  • ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан;
  •  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида;

Йил учун 4,22 МҲЭКМгача (кўрсатилган ёрдам турлари бўйича суммада)

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 3-х.

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

Етказилган зарарлар доирасида

СК 369-м. 2-қ. 3-б.

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган совғалар қиймати:

 

 

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам

Бир йил учун 2,11 МҲЭКМгача –
1 734 420 сўм
(2,11 х 822 000) 

СК 378-м. 1-қ. 10-б.

Айрим тоифадаги солиқ тўловчиларнинг (қаҳрамонлар, ногиронлар, ёлғиз оналар ва бошқалар) даромадларини ЖШДСдан қисман озод этиш суммаси - тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда

Бир ойда 1,41 МҲЭКМ –
1 159 020 сўм

(1,41 х 822 000)

СК 380-м.

Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақининг минимал миқдори - ЯТС бўйича биринчи разряд

Бир ойда 1 МҲЭКМ –
822 000 сўм

Тариф сеткаси 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган,

биринчи разряд 1 МҲЭКМга тенг

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш суммаси:

 

СК 369-м. 2-қ. 10-б.

 

  • жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган МҲЭКМнинг 1,76 бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

Ҳар ойда 1,76 МҲЭКМдан кам эмас – 1 446 720 сўм. (1,76 х 822 000) 

  • ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;  

МҲЭКМдан қатъи назар

  • махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

Ойига МҲЭКМнинг 70,3%и –
577 866 сўм (822 000 х 70,3%)

  • жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида

Ҳар ойда МҲЭКМнинг 17,6%и –
144 672 сўм (822 000 х 17,6%)

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ:

 

СК 408-м.

1) якка тартибдаги тадбиркорлар учун;

Ойига камида 1 БҲМ –
270 000 сўм

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар (ЯТТ ходимлари) учун;

Ойига камида 0,5 БҲМ –
135 000 сўм (0,5 х 270 000)

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари учун:

 

  • ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси;

Ойига камида 1 БҲМ  –
270 000 сўм

  • оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно);

Ойига камида 0,5 БҲМ –
135 000 сўм

4) қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари учун - ўз фаолиятининг дастлабки 2 йилида;

Ойига камида 0,5 БҲМ –
135 000 сўм

5) ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган  савдо уйларида, ваколатхоналарда, ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари учун;

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий асосда) –
270 000 сўм

6) "Уста-шогирд" мактаблари ўқувчилари учун - улар 25 ёшга тўлгунига қадар мажбурий тартибда;

Йилига камида 1 БҲМ  –
270 000 сўм

7) деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар учун. Деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса -ихтиёрий асосда тўлайди

Йилига камида 1 БҲМ  –
270 000 сўм

8) ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида тақдим этилади

-

9) ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар (1-б.-7-б.), шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори камида БҲМнинг 50%ини ташкил этади. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига камида 0,5 БҲМ –
135 000 сўм

Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа

МҲЭКМнинг 70,3%и –
577 866 сўм (822 000 х 70,3%)

16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармоннинг 1-б. 2-х.

Жами даромад таркибига киритилмайди  

Бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун нобюджет соҳада ишлайдиган  оналарга бериладиган нафақалар

МҲЭКМнинг 60%и –
493 200 сўм (822 000 х 60%)

16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармоннинг 3-б. 4-х.

11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон Фармон таҳририда.

Дафн этишга нафақа

4 ПҲБМ –
1 156 000 сўм (4 х 289 000)

Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-б. ва 12-б.

ЖШДС солинмайди СК 369-м. 1-қ. 7-б.

Жами даромад таркибига киритилмайдиган, хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар суммаси:

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 11-12-б.

  • Тошкент шаҳрида ва вилоятлар марказларида

Сутка учун 0,1 БҲМ –
27 000 сўм (0,1 х 270 000)

  • бошқа шаҳарлар ва аҳоли пунктларида

Сутка учун 0,08 БҲМ –
21 600 сўм (0,08 х 270 000)

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар суммаси

Сутка учун 0,2 БҲМ –
54 000 сўм (270 000 х 20%)

Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган дала устамаси суммаси

Ҳисоблаб ёзиладиган санада МҲЭКМга нисбатан коэффициентларда, бироқ МҲЭКМнинг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда – 871 320 сўм

(1,06 х 822 000)

Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-б.

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ тўловларнинг энг юқори суммаси

Ойига 1,41 МҲЭКМ (ҳисоблаб ёзиладиган санада) –
1 159 020 сўм (1,41 х 822 000)

СК 373-м. 1-б.

Давлат божлари

БҲМга каррали (тўлаш санасида) –
270 000 сўм

Давлат божлари ставкалари

МЖТК ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жарималар

БҲМга каррали (маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги. Давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги, жиноят содир этилганда эса - у содир этилган вақтдаги)  – 270 000 сўм

МЖТК 25-м. 2-қ., бошқа тегишли НҲҲ, ОС Пленумининг “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 03.02.2006 йилдаги 1-сон қарори 16-б.


Татьяна Л
ИМАРЕВА