ҚҚС тўловчилар учун 4 та янги қоидалар

preview

ҚҚС маъмуриятчилиги тизимига Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 й. даги 595-сонли қарори билан янги қоидалар киритилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида

 

  1. Солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида янги низом тасдиқланган. Батафсил бу ерда ҳамда бу ерда ўқинг. У 2021 йил 22 декабрда кучга киради.
  2. Янги Низом кучга кириши билан хавф даражаси паст солиқ тўловчиларга қоплаб берилиши лозим бўлган  ҚҚСнинг қайтган суммаси тезкор тартибда – ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб 7 кун давомида амалга оширилади.
  3. 2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва давлат улуши 50% дан ортиқ бўлган компаниялар E-aktiv солиқ тизимида акс эттиришлари шарт.
  • устав фондини ўзгартириш, асосий маблағлар, товар-моддий ресурслар ва номоддий активларни балансга жойлаштириш бўйича барча операциялар;
  • 3 кун давомида – яроқлилик муддати ўтган моддий ресурсларни чиқариб ташлаш ва йўқ қилиш.
  1. 2022 йил 1 январдан юридик шахс томонидан кўчмас мулкни топшириш ёки олиш тўғрисидаги барча шартномаларни (ижарага ёки беғараз фойдаланиш учун) мажбурий тартибда E-aktiv тизимига рўйхатга қўйиш лозим.

Манбага қаранг.