V бўлим. 3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 5200

25.09.2021

226. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги банклардаги чет эл валютасидаги ҳисобрақамларда мавжуд пул маблағлари ва улар ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади:

5210 «Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари»;

5220 «Чет элдаги валюта ҳисобрақамлари».

227. 5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобрақамлари» ва 5220-«Чет элдаги валюта ҳисобрақамлари» счётларининг дебетида валюта счётларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса пул маблағларининг ечилиши акс эттирилади. Банк кўчирмаларини текшириш пайтида валюта ҳисобрақамларининг дебети ёки кредитига суммалар хато киритилганлиги аниқланса, улар 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» ёки 6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар» счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Валюта ҳисобрақамлари бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.

Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200) бўйича аналитик ҳисоб чет эл валютасидаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.

228. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200) бўйича корреспонденция:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши

52105220

48104820

Маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар), асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан тушган валюта

52105220

4010

Валюта маблағлари кассадан ҳисобрақамга топширилди

52105220

5020

Чеклар ва аккредитивларнинг ишлатилмаган суммалари валюта ҳисобрақамига ўтказилди

52105220

55105520

Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзлар қайтарилди

52105220

5830

Илгари берилган бўнаклар қайтарилди

52105220

43104330

Қондирилган даъво суммалари келиб тушди

52105220

4860

Олинган бўнаклар суммаси

52105220

63007310

Илгари акцияларга обуна бўлган таъсисчилар улушлари суммасининг келиб тушиши

52105220

4610

Акциянинг номинал қийматидан юқори баҳода сотилишидан кўрилган эмиссия даромади суммаси

52105220

8410

Инвестицияларга маблағлар киритилди

0610069058105890

52105220

Банкдан кассага валюта маблағлари келиб тушди

5020

52105220

Корхона ўз акцияларини қайтариб сотиб олди

86108620

52105220

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзлар сўндирилди

6010

52105220

Берилган бўнаклар суммаси

43104330

52105220

Илгари олинган бўнаклар қайтарилди

63007310

52105220

Таъсисчиларга ҳисоблаб ёзилган дивидендларнинг тўланиши

6610

52105220

Ҳисоблаб ёзилган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши

6920

52105220

Қисқа муддатли кредит ва қарзлар сўндирилди

68106840

5210, 5220

Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисми қопланди

6950

52105220

Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди

69106950

52105220

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал