Yurxizmat.uz сайти тест режимида шартномалар намуналари билан ишламоқда

preview

Адлия вазирлигининг Yurxizmat.uz интерактив сервиси - бу юридик ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқалар) тайёрлаш, ишлов бериш ва фойдаланиш учун “онлайн-конструктор”. Buxgalter.uz у ерда нималар борлиги ва ундан қандай фойдаланишни аниқлаштирди.

 

Yurxizmat.uz дан юридик ва жисмоний шахслар фойданишлари мумкин.

У 6 та бўлим бўйича қарийб 300 та ҳужжатлар намуналарини ўз ичига олади:

  • Контрактлар;
  • Аризалар;
  • Судга оид ҳужжатлар;
  • Корпоратив ҳужжатлар;
  • Шахсий таркибга оид ҳужжатлар;
  • Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар.

 

 

 

Ҳар қандай намунани doc ёки pdf форматларида юклаб олиш, бевосита сайтнинг ўзида тўлдириш ва чоп этиш мумкин.

 

Сайт тест режимида ишга туширилганлигини инобатга олган ҳолда, ҳамма функциялар ҳам тўғри ишламаслиги мумкин. Ҳам сайтнинг ишлаши, ҳам унинг тўлдирилиши бўйича фикр-мулоҳазаларни бу ерга юбориш мумкин.

 

Сайт 14.09.2021 йилдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6313-сон Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган. Унинг ишлаб чиқувчилари барча келтирилган ҳужжатлар намуналарининг долзарблиги учун жавоб берадилар.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади