Иш берувчидан қарздор ходим ишдан бўшамоқчи бўлса, нима қилиш керак

preview

“Фоизсиз қарз олган ходим ишдан бўшамоқчи. Қарз ҳар ойда иш ҳақининг 50%и миқдорида сўндирилади. Бугунги кунда у тўлиқ сўндирилмаган. Қандай йўл тутсак тўғри бўлади?”. 

Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

- “Юзага келган вазиятни тарафларнинг келишувига кўра тартибга солишни тавсия қиламиз.

Умумий қоидага кўра, иш берувчига қайтариладиган қарзни ходимнинг ёзма розилиги билан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкин . Шундан келиб чиқиб, ходимга қарз суммаси қолдиғини у билан ҳисоб-китобдан ушлаб қолиниши учун сизга ёзма розилик беришини таклиф қилинг.

Агар ҳисоб-китоб суммаси етарли бўлмаса, ташкилот жисмоний шахс билан қарз шартномасига -  қарз суммасини қайтариш муддатлари ва тартибини белгилаш (корхона кассасига, ҳисобварағига ва ҳ.к.) тўғрисида қўшимча келишув тузишга ҳақли.

Қарз олувчи қарздорликни сўндиришнинг шартлашилган муддатларини бузса, ташкилот уни суд тартибида ундиришга ҳақли.

Мураккабликлардан қочиш учун, келгусига қарз шартномаси шаклига меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинган тақдирда қарзни сўндириш муддати ва тартиби тўғрисидаги шартни киритинг.

Эътибор беринг
Агар ходимга қарз бўйича қарздорликнинг қолган суммаси кечиб юборилса ва у иш ҳақидан ушлаб қолинмаса, ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммаси ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади бўлади . Корхона учун бу - чегириб ташланмайдиган харажат ҳисобланади .